RU

Последние новости

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  12 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  8 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

Превью. "Машъал" - "Бунёдкор" Новости

Превью. "Машъал" - "Бунёдкор"

Бир йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтган "Машъал" Муборакдаги дастлабки ўйинни Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор"га қарши ўтказади.
«МАШЪАЛ» – «БУНЁДКОР»
23 март. Муборак. “Баҳром Вафоев” номидаги стадион. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, Д.Каримов.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 12 марта куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 12 баҳснинг барчасида ғалаба қозонишган. Бундан ташқари “Машъал” олий лигада ҳали “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қила олмаган. Тўплар нисбати 23-0 “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 36 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал”да бу кўрсаткич ҳозирча 0 бўлиб турибди.

“Бунёдкор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Машъал” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

2013 йил “Машъал” биринчи лигада ўйнади. Икки жамоа ўртасидаги сўнгги учрашувлар 2012 йилда бўлиб ўтган. Дастлабки турда Тошкентда ташкил этилган баҳсда Артём Филипосян томонидан урилган гол “Бунёдкор”га ғалаба келтирган. Сўнгги тур Муборакдаги учрашувда Камолиддин Мурзоев ва Баҳодир Пардаев майдон эгаларини ранжитишган.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
21.11.2012 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2
07.03.2011 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2
05.08.2010 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2
12.11.2009 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:1
11.09.2008 «Машъал» – «Бунёдкор»  0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ушбу рақиб дарвозасига ўз уйида умуман гол ура олмагани тушунарли. “Бунёдкор” Муборакда 540 дақиқада давомида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келмоқда. Охирги уч ўйинда “қалдирғочлар” “Машъал” майдонидан бир хил 2:0 ҳисобидаги ғалабалар билан қайтишган.

Тахмин: "Машъал" балки бу рақиб дарвозасига биринчи голини урар, лекин барибир "Бунёдкор" ғолиб бўлса керак.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика