RU

Последние новости

16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  4 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  0 16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  4 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  8 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  18 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  1 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  13 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  2 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1

Превью. «Машъал-2» - «УзДонгЖу» Новости

Превью. «Машъал-2» - «УзДонгЖу»

Эртага футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги 36-тур баҳсларига старт берилади.

Андижоннинг  «УзДонгЖу» жамоаси сафарда Қашқадарё вилояти Муборак шаҳрининг «Машъал-2» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ўнинчи тўқнашуви ҳисобланади. Ўтказилган тўққизта ўйинда жамоалар тўрттадан ғалабага эришишган бўлса битта баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 14:8, «УзДонгЖу» фойдасига.

Биринчи даврада Андижондаги ўйинда майдон эгалари 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўринларига этибор қаратсак, «УзДонгЖу» жамоаси ўтказилган 30 баҳсдан 55 очко жамғариб 4-ўриндан мустаҳкам жой эгаллаб турган бўлса, мезбонлар «Машъал-2» жамоаси эса 31-ўйиндан 37 очко жамғариб 9-ўринни банд этиб туришибди.

Ушбу баҳсни бухоролик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради бош ҳакам Шуҳрат Ражабовга қанотларда Александр Буров ва Шавкат Раҳматовлар ёрдам беришади. Назоратчи ҳакам Вилоят Нажафалиев. Ушбу баҳс Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев стадионида соат 15:00 бошланиши режалаштирилган.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

36- тур 5-ноябр(шанба)
«Машъал-2» (Муборак)- «УзДонгЖу» (Андижон).«Б.Вафоев» стадиони.
Хакамлар: Ш.Ражабов (Бухоро), А.Буров (Бухоро), Ш.Рахматов (Бухоро).
Назоратчи: О.Рубаков (Тошкент).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика