RU

Последние новости

19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 19:00U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 (матнли трансляция)  50 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  4 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  7 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  4 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   2 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1

Превью. "Локомотив" - "Нефтчи" Новости

Превью. "Локомотив" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 3-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби сафарда "Локомотив" меҳмони бўлади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: С. Ризаев.
 
“Локомотив” ва “Нефтчи” олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар тошкентликларнинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” 12 марта ғалаба қозонган, “Нефтчи” ҳисобида 7та муваффақият мавжуд. 3та баҳсда дуранг қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 31та гол киритган, “темирйўлчилар” эса 35 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. Фарғона жамоаси ўзаро ўйинларда 24, “Локо” эса 39 очкога эга чиққан. Фарғоналикларнинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Локомотив”да бу кўрсаткич 4:1га тенг.

Ўтган мавсум 2-турда Тошкентда ўтган баҳсда Дамир Кояшевич гол уриб мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Танаффусдан сўнг Рўзимбой Аҳмедов пенальтидан тўп киритиб ҳисобни тенглаштирганди - 1:1. Фарғонада эса Темурхўжа Абдухолиқов ва Мўйдин Мамазулумовнинг голларига мезбонлар вакили Мурод Бобожонов жавоб берганди холос - 1:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
22.03.2015 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:1
02.11.2014 «Локомотив» - «Нефтчи» 4:2
24.10.2013 «Локомотив» - «Нефтчи» 3:1
15.04.2012 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:1
13.03.2010 «Локомотив» - «Нефтчи» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида ўтган 11та ўйиннинг 7тасида зафар қучган. “Нефтчи” икки марта (2004 ва 2007 йилларда) Тошкентдан уч очко билан қайтган. Пойтахтда бу жамоалар икки марта дуранг қайд этишган. "Локо" уйида ўтган охирги 8та учрашувда иккала жамоа ҳам гол ура олган. Сўнгги 7 ўйинда "темирйўлчилар" ўз майдонларида бу рақибга мағлуб бўлишмаган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика