RU

Последние новости

14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  0 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0 12:41"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0 12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  5 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0 11:50Тонали АПЛнинг топ клубига ўтиши мумкин  1 11:22Канселу "Барселона"га қайтмоқчи  2 10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  6 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  4 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  12

Превью. "Локомотив" - "Насаф" Новости

Превью. "Локомотив" - "Насаф"

Олий лиганинг 2-турини якунлаб берувчи ўйин Тошкентда "Локомотив" ва "Насаф" ўртасида кечади.
«ЛОКОМОТИВ» – «НАСАФ»
24 март. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Ф.Ҳасанов, А.Цапенко, Ш.Қосимов.
Назоратчи: А.Арутюнов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 18 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 11та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 3та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Тўрт учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 27та гол киритиб ўз дарвозаларидан 13 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 37 очкони, “темирйўлчилар” эса 13 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил қайси жамоа ўз майдонида ўйнаган бўлса ўша ғолиб чиққан. Қаршида майдон эгаларига Артур Геворкяннинг дубли ғалаба келтирган. Садриддин Абдуллаевнинг голи фақат ҳисобни қисқартирган холос – 2:1. Тошкентдаги баҳсда Евгений Гоголь ҳамда Иван Нагаев “аждарлар” дарвозасини ишғол қилишган – 2:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
13.09.2013 «Локомотив» - «Насаф» 2:0
25.03.2012 «Локомотив» - «Насаф» 0:1
28.03.2010 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
20.10.2009 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
07.03.2008 «Локомотив» - «Насаф» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Тошкентда бўлиб ўтган 8та ўйиннинг фақат 2тасида “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўртта ўйинда эса “Насаф” уч очко эгасига айланган. Учта учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Муаллиф тахмини: "Локомотив" таркиб жиҳатдан рақибдан кучли деб ўйлайман. Баҳсда майдон эгалари ғолиб чиқишлари мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика