RU

Последние новости

16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  2 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  7 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  8 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0

Превью. "Локомотив" - "Машъал" Новости

Превью. "Локомотив" - "Машъал"

Олий лиганинг 5-турида "Локомотив" ва "Машъал" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
15 апрель 2016. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

“Машъал“ ва “Локомотив“ олий лигада жами 20 маротаба куч синашишган. Натижалар "Локо"нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Машъал” 20 баҳснинг 9тасида ғалаба қозонган. Битта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 10та ўйинда “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати “Машъал” фойдасига 25:24. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 28, “Локомотив” 31 очколик бўлган.

“Локомотив”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Ўз навбатида “Машъал”нинг  “темирйўлчилар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1 ни ташкил этади.

Ўтган мавсум дастлабки даврада “Локомотив” сафардан ғалаба билан қайтган. Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов ва кичик Жасур Ҳасановнинг голларига мезбонлар сафида Ҳумоюн Муртазоев жавоб берганди – 1:3. Тошкентдаги баҳс тақдирини Марат Бикмаев томонидан урилган ягона гол ҳал қилганди - 1:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
04.11.2015 «Локомотив» - «Машъал» 1:0
01.10.2014 «Локомотив» - «Машъал» 3:1
15.06.2012 «Локомотив» - «Машъал» 1:0
26.08.2010 «Локомотив» - «Машъал» 0:2
18.04.2009 «Локомотив» - «Машъал» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз уйида “Машъал”га қарши кечган 10та ўйиндан олтитасида ғолиб бўлган. Учта ўйинда муборакликлар зафар қучишган. Бир бор дуранг қайд этилган. “Темирйўлчлар” охирги 3та уй ўйинида уч бор ғолиб бўлишган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика