RU

Последние новости

23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  0 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Бунёдкор" Новости

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 4-турининг энг сўнгги учрашуви Тошкентда "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасида кечади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
13 апрель 2015. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Д.Каримов.
Назоратчи: Б.Галеев.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 8 марта мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 2 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 25та гол урган, “Локомотив” футболчилари 14 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 28 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 10 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:1.

Ўтган мавсум 5-турда “Бунёдкор” майдонида ташкил этилган баҳсда дуранг қайд этилган. Олександр Пишурнинг биринчи бўлимда урган голига баҳс сўнггида Фарҳод Тожиев жавоб берганди – 1:1. “Локомотив” мезбон бўлган учрашувда Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очганди. Тайм сўнггида Фарҳод Тожиев пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирганди. Иккинчи бўлимда “Бунёдкор”нинг сербиялик легионери Иван Милошевич тўп киритиб “қалдирғочлар”га ғалаба келтирганди - 1:2.

“Локомотив” майдонида ўтган барча учрашувлар:
28.08.2014 «Локомотив» - «Бунёдкор» 1:2
05.08.2013 «Локомотив» - «Бунёдкор» 1:1
08.10.2012 «Локомотив» - «Бунёдкор» 3:1
09.04.2010 «Локомотив» - «Бунёдкор» 0:4
04.04.2009 «Локомотив» - «Бунёдкор» 0:2
03.10.2008 «Локомотив» - «Бунёдкор» 2:3
03.12.2007 «Локомотив» - «Бунёдкор» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 7та ўйиннинг тўрттасида меҳмонлар ғалаба қозонган. Битта учрашувда дуранг кузатилган. “Темирйўлчилар” ўз уйиларида икки марта зафар қучишган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика