RU

Последние новости

09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  2 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  9 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  10 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5

Превью. «Динамо» – «Сўғдиёна» Новости

Превью. «Динамо» – «Сўғдиёна»

Бу икки жамоанинг йўллари олий лигада нақд 31 бор кесишган.
«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
14 сентябрь. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Н.Қосимов
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Устунлик “Динамо” томонида. Ўйинларнинг 14тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган. 12та учрашувда эса “Сўғдиёна” ғолиб чиққан. Қолган бешта учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига. “Арслонлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 48та гол уриб ўз дарвозаларидан 34 марта тўп ўтказиб юборишган. Ўзаро ўинларда “Динамо” 47 очкони, “Сўғдиёна” эса 41 очкони қўлга киритган. 

“Динамо” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Самарқанд клубининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Жиззах клубининг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

Биринчи даврада бўлиб ўтган ўйинда “Сўғдиёна” 4:3 ҳисобида муваффақият қозонган. Даврон Файзиев шогирдлари сафида Илёс Қурбонов, Ренат Байрамов, Акмал Абдураҳмонов ва Муроджон Тошматов тўп киритишганди, меҳмон жамоа таркибида эса Абдулла Набиев, Владимир Киликевич ҳамда Акмал Бозоров гол урганди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
05.11.2011 «Динамо» - «Сўғдиёна» 2:0
23.08.2009 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:0
07.03.2008 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1
01.08.2006 «Динамо» - «Сўғдиёна» 2:0
07.10.2005 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда кечган 15та ўйиннинг 12тасида “Динамо” ғолиб бўлган, қолган учта ўйинда эса “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган.Охирги икки ўйинда “Динамо” ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика