RU

Последние новости

21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  0 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0

ПРЕВЬЮ. "Динамо" - "Андижон" Новости

ПРЕВЬЮ. "Динамо" - "Андижон"

Самарқандда "Динамо" ва "Андижон" учрашуви бўлиб ўтади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Андижон» (Андижон)
27 август. Самарқанд. “Динамо”. 17:00
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), В. Лушин (Гулистон), В. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ПФЛУз вакили: Ф. Магаметов.

“Динамо” ва “Андижон” олий лигада 37 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. Етти ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Андижон”ни 16 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 57та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 49та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 49 очко ишлаб олишган бўлса, “арслонлар” 55 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг олий лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Дастлабки даврада Андижонда ташкил этилган баҳсда томошабинлар 5та голнинг гувоҳига айланишган. Ҳисобни меҳмонлар ярим ҳимоячиси Абдулла Набиев очган. Шундан сўнг майдон эгалари ҳужумчиси Анвар Ражабов дублга эришган. Бунга “Динамо” ҳужумчиси Санъат Шихов дубли билан жавоб берган – 2:3.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
19.10.2012 «Динамо» - «Андижон» 3:0
21.05.2011 «Динамо» - «Андижон» 3:1
27.05.2010 «Динамо» - «Андижон» 2:0
25.04.2009 «Динамо» - «Андижон» 1:1
28.08.2008 «Динамо» - «Андижон» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз уйида бўлиб ўтган 18та ўйиннинг 12тасида ғолиб бўлган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. “Андижон” ўз тарихида бир бор (1993 йил) Самрқанддан уч очко билан қайтган. Шундан кейин бўлиб ўтган 16та ўйинда “Динамо” ўз майдонида бу рақибга умуман мағлуб бўлмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика