RU

Последние новости

21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  2 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  32 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2

Превью. “Цементчи” - “Истиқлол” Новости

Превью. “Цементчи” - “Истиқлол”

Ўзбекистон биринчилиги 31-тур учрашувлари доирасида мухлислар вилоят дербисига гувох бўладилар.

Бугун жамоамиз “Цементчи” Фарғонада  вилоятимизнинг яна бир вакили “Истиқлол” билан беллашади.  Ушбу мавсумдан биринчи лига мусобақаларида иштирок этишни бошлаган “Истиқлол” дебютант жамоа бўлишига қарамасдан мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказа олди. Буни улар шу кунга қадар қайт этиб келаётган натижаларидан ҳам кўриш мумкин.

 Демак навбатдаги рақибимиз Фарғонанининг “Истиқлол” жамоаси хақида!

“Истиқлол” жамоаси 2016 йилда ташкил топган. Биринчи лига мусобақаларида эса ушбу мавсумдан илк маротаба иштирок этмоқда. Жамоа барча уй учрашувларини Фарғона шаҳрининг марказидаги янги қуриб битказилган энг замонавий барча талабларга мос келадиган марказий “Истиқлол” ўйингоҳида ўтказмоқда. Натижа ҳам шунга яраша бўлмоқда.

Бўлажак рақибимиз Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси шу кунга қадар 28та учрашувда майдонга тушиб  7та мағлубият ва 3 бор дуранг қайт этган. 18та учрашувда ғалаба қозонган. Бу натижалар эса бугун уларни кучли учликдан ўрин олишига замин яратиб берди.

Ўтказилган учрашувлардаги умумий натижалари эса қуйидагича:

Ўтказилган ўйинлар – 28та

Ғалаба – 18та

Дуранг – 3та

Мағлубият - 7та

Киритилган голлар сони – 53та

Ўтказиб юборилган голлар – 28та

Тўплар нисбати – 25та

Жадвалда эгаллаб турган ўрни –

   

Жамоамиз “Истиқлол” билан фақат бир маротаба расмий учрашувида  рўбарў келишган. Ушбу баҳс мавсумнинг биринчи даврасида бўлиб ўтган эди. Бу учрашувда жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 

Ўзбекистон биринчилиги 5-тур учрашуви 

2017 йил 23 апрел якшанба

“Цементчи” - “Истиқлол” 2:1

Голлар: Даврон Исоқов (56), Маруф Зокиржонов (87), Илҳомжон Вохобов (90+3)


Жамоадаги тўпурар футболчилар, Хошим Шокиров ҳисобида 10та ва Анвар Хожимирзаев ҳисобида 9та гол бор. Жамоага ҳозирда Усмон Асқаралиев бош мураббийлик қилиб келмоқда. Бу учрашувнинг қиймати нафақат ҳар иккала жамоа учун, балки  учрашувда қандай натижа қайт этилиши қолган етакчи жамоалар учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга.

Вилоятимизнинг барча футболсевар мухлисларини бугун марказий “Истиқлол” стадионига Ўзбекистон биринчилиги 31-тур доирасидаги вилоят дербиси  “Истиқлол” - “Цементчи” учрашувига таклиф этамиз!


“Цементчи” матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика