RU

Последние новости

21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  74 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  193 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  2 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  28 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0

Превью. "Бухоро" - "Сўғдиёна" Новости

Превью. "Бухоро" - "Сўғдиёна"

Олий лига аудсайдерлари "Бухоро" ва "Сўғдиёна" ўзаро ўйнашади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
1 июль 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:30
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 38 бор кесишган. Натижалар “Бухоро”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. Жамоа ҳисобида 17та ғалаба бор, “Сўғдиёна” эса 16 марта ғолиб чиққан. Бешта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Сўғдиёна” фойдасига. Жиззах клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 55та гол киритиб ўз дарвозасидан 52 марта тўп олиб чиққаан. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 56, “Сўғдиёна” 53 очкони қўлга киритган.

“Бухоро” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бухороликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Сўғдиёна”нинг ўзаро ўйинлардаги “Бухоро” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:2 бўлиб турибди.

Ўтган йил биринчи давранинг бешинчи турида Зоминда бўлиб ўтган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилган. Учрашув тугашига 6 дақиқа қолганида Феруз Бобоқуловнинг мезбонлар дарвозасиига киритган тўпи “Бухоро”га уч очко келтирган – 0:1. Бухородаги учрашувда ҳам “Бухоро” ғолиб бўлган, Предраг Вуйович ва Улуғбек Бақоевнинг голларига Суҳроб Бердиев жавоб берганди – 2:1.

“Бухоро” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2014 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:1
23.03.2013 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 4:1
09.09.2011 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:1
17.10.2009 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 0:0
13.09.2008 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида 11 марта ғалабага эришган ва 3 марта дуранг ўйнаган. Қолган 5та баҳсда “Сўғдиёна” сафарда муваффақиятга эришган. Охирги тўрт ўйинда “Сўғдиёна” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика