RU

Последние новости

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Навбаҳор» (Наманган)
29 май 2016. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 46 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 46 ўйиндан 25тасида водийликларнинг қўли баланд келган бўлса, 14та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 7 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. Наманган  клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 87та тўп киритиб ўз дарвозасидан 52 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 82 очкони, “Бухоро” эса 49 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Бухоро” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Навбаҳор” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил 12-турда Наманганда ўтган учрашувда томошабинлар тўртта голнинг гувоҳи бўлишганди. Ўйинда меҳмонлар вакили Сухроб Неъматов ҳисобни очган, бунга мезбонлар сафида Сергей Георгиев, Шаҳбоз Эркинов ва Улуғбек Бақоев жавоб беришган – 3:1. Бухородаги ўйинда ҳам “Навбаҳор” 3 очкога эга чиққан. Учрашувдаги ягона голга Шаҳбоз Эркинов муаллифлик қилган – 0:1.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
26.10.2015 «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:1
23.03.2014 «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:2
25.05.2013 «Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1
29.09.2012 «Бухоро» - «Навбаҳор» 2:1
13.08.2011 «Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган 23та ўйиннинг 11тасида мезбонлар, 8тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 4та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Охирги уч йилда “Навбаҳор” сафарда мағлуб бўлмаган.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика