RU

Последние новости

10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  0 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  1 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  11 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  4 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор"

"Бухоро" чемпионатнинг иккинчи турини ҳам ўз майдонида, бу сафар "Навбаҳор"га қарши ўтказади.
«БУХОРО» – «НАВБАҲОР»
23 март. Вобкент. “Вобкент” стадиони. 16:30.
Ҳакамлар
: З.Қодиров, А.Снетков, Ҳ.Мирзааҳмедов, Н.Болтаев.
Назоратчи: Р.Мўминов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 42 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 42 ўйиндан 21тасида водийликларнинг қўли баланд келган бўлса, 14 та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 7 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. Наманганликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 77та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 50 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 70 очкони, “Бухоро” эса 49 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Бухоро” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Навбаҳор” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:0 бўлиб турибди.

Ўтган йилги тўқнашувларда устунлик “Бухоро” томонида бўлган. Биринчи даврада Вобкентда бўлиб ўтган учрашувда ҳозир “Навбаҳор” сафида ўйнаётган Алишер Маҳмудов “Бухоро” таркибида пенальтидан ҳисобни очган. 89-дақиқада Ғайрат Жўраев томонидан киритилган тўп ҳисобни 1:1 бўлишини таъминлаган. Иккинчи даврада “Навбаҳор” мезбонлик қилган баҳсда “Бухоро” ғолиб бўлган. Майдон эгалари сафида Рўзимбой Аҳмедов ва Оятулло Муҳиддинов ўзини кўрсатган бўлса, меҳмонлар сафида айни пайтда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилаётган Воҳид Шодиев (иккита) ва Баҳодир Пардаев гол уришган – 2:3.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
25.05.2013  «Бухоро» – «Навбаҳор»  1:1
29.09.2012  «Бухоро» – «Навбаҳор»  2:1
13.08.2011  «Бухоро» – «Навбаҳор»  1:1
30.10.2009  «Бухоро» – «Навбаҳор»  3:0
12.04.2008  «Бухоро» – «Навбаҳор»  2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 11тасида мезбонлар, 6тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 4та учрашувда ғолиб аниқланмаган. “Навбаҳор” Бухорода сўнгги марта 2005 йилда ғалабага эришган. Шундан сўнг бўлиб ўтган 6та ўйинда “Бухоро” ўз уйида бу рақибга имкониятни бой бермаган.

Тахмин:
"Бухоро" ўз майдонида мағлуб бўлмаса керак. Лекин ғолиб бўлиш ҳам осон эмас. Учрашув дуранг ҳисоби билан тугаса керак.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика