RU

Последние новости

15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  8 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  4 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  2 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  3

Превью. "Бухоро" - "Металлург" Новости

Превью. "Бухоро" - "Металлург"

Бугун Жамшид Саидов бошчилигидаги "Бухоро" клуби ўз майдонида Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги "Металлург" клубини қабул қилади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод)
18 июнь 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

“Бухоро” ҳамда “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 32 бор куч синашишган. “Металлург” 16та ўйинда ғалаба қозонган. 13та учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 3 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро”да: 46:45. “Металлург” ўзаро ўйинларда 51 очкога эга бўлган, “Бухоро” эса 42 очкони қўлга киритган. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.

Ўтган мавсумда “Бухоро” ўз уйида ғалаба қозонган. Баҳриддин Ваҳобов, Фирдавс Асадов мезбонлар сафида тўп киритишган. Ойбек Нурбоев ўз дарвозасига гол уриб қўйган – 2:1. “Металлург” майдонида эса 4:3 ҳисоби қайд этилган. Мезбонлардан Суннатилла Мамадалиев (2та), Шахзодбек Нурматов (2та), меҳмонлардан Анвар Ражабов, Сухроб Неъматов ва Отабек Исроилов тўп киритишганди.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
05.04.2014 «Бухоро» - «Металлург» 2:1
10.08.2013 «Бухоро» - «Металлург» 3:1
14.09.2012 «Бухоро» - «Металлург» 2:0
15.06.2011 «Бухоро» - «Металлург» 2:1
04.04.2009 «Бухоро» - «Металлург» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Бухорода бўлиб ўтган ўйинларда “Металлург” фақат бир марта ғалаба қозона олган (2008 йил). Иккита ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, қолган 13та баҳсда “Бухоро” ўз уйида ғолиб чиққан. Сўнгги тўрт мавсумда “Бухоро” ўз уйида ғалабага эришганини таъкидлаш лозим.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика