RU

Последние новости

21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  0 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0

Превью. "Бухоро" - "Металлург" Новости

Превью. "Бухоро" - "Металлург"

Эдгар Гесс бошчилигидаги "Бухоро" клуби ўз уйида Рустам Мирсодиқов бошқараётган "Металлург" клубини қабул қилади.
«БУХОРО» – «МЕТАЛЛУРГ»
5 апрель. Бухоро. “Бухоро” стадион. 16:30
Ҳакамлар:
М.Исмоилов, Н.Рўзимов, О.Абдувасилов, Н.Қосимов
Назоратчи: А.Ҳотамов.

“Бухоро” ҳамда “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 30 бор куч синашишган. “Металлург” 15та ўйинда ғалаба қозонган. 12та учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 3 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 41:40. “Металлург” ўзаро ўйинларда 48 очкога эга бўлган, “Бухоро” эса 39 очкони қўлга киритган. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.

2013 йил биринчи даврадаги учрашув “Металлург” майдонида бўлиб ўтган, унда мезбонлар зафар қучишган. Шаҳзодбек Нурматов ва Дилмурод Каримовнинг голларига бу йил “Навбаҳор”га кўчиб ўтган Алишер Маҳмудов пенальтидан жавоб берганди. “Бухоро” майдонида ташкил этилган баҳсда ҳисобни бекободликлар очишганди. Сардор Расулов биринчи бўлимда гол урганди. Иккинчи бўлимда Баҳодир Пардаев (2та) ва Алексей Николаев рақиб дарвозасига тўп киритиб “Бухоро”нинг иродали ғалабасини таъминлашган – 3:1.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
10.08.2013 «Бухоро» - «Металлург» 3:1
14.09.2012 «Бухоро» - «Металлург» 2:0
15.06.2011 «Бухоро» - «Металлург» 2:1
04.04.2009 «Бухоро» - «Металлург» 0:0
08.11.2008 «Бухоро» - «Металлург» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Бухорода бўлиб ўтган ўйинларда “Металлург” фақат бир марта ғалаба қозона олган (2008 йил). Иккита ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, қолган 12та баҳсда “Бухоро” ўз уйида ғолиб чиққан. Сўнгги уч мавсумда “Бухоро” ўз уйида ғалабага эришганини таъкидлаш лозим.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика