RU

Последние новости

08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  13 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  9 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  12

Превью: "Бунёдкор" - "Пахтакор" Новости

Превью: "Бунёдкор" - "Пахтакор"

21 октябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 26-турида "Бунёдкор" меҳмони бўлади.


Тошкент дербиси ҳамиша кескин курашлар остида ўтиб келган. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган "Бунёдкор" кўпроқ очколар жамғаришга ҳаракат қилиши табиий. Ўз навбатида жамоамиз чемпионлик сари яқинлашмоқда ва ҳар бир ўйиннинг аҳамияти ортиб боряпти.

Жамоалар олий лигада 17 марта тўқнаш келган. "Бунёдкор" 5 ўйинда ғалаба қозонган. "Шерлар" ҳисобида 4 муваффақият бўлса, 8 беллашув дуранг билан тугаган. Жамоамиз ўзаро баҳсларда 16, рақиб 18 бор тўп киритган.

"Бунёдкор" майдонидаги учрашувларда мезбонлар 4, жамоамиз 2 бор зафар қучган. Охирги икки беллашувда "Пахтакор" сафарда ғалаба қозонган. Биринчи даврада ўтган беллашувда Игорь Сергеевнинг ягона голи ютуқ келтирганди.

Ёшлар таркиблари учрашуви 20 октябрь, сешанба куни "Бунёдкор" академияси стадионида соат 16:00да бошланса, асосий жамоалар ўйини 21 октябрь, чоршанба куни "Бунёдкор" стадионида соат 17:00да старт олади.

Беллашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У бу мавсумда "Андижон" билан меҳмонда ва "Қўқон-1912" билан уйдаги ўйинларни бошқариб борган ва ҳар икки баҳсда жамоамиз муваффақиятга эришган.

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Комил Расулов (Қарши).

Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика