RU

Последние новости

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  0 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

Превью. "Бунёдкор" - "Металлург" Новости

Превью. "Бунёдкор" - "Металлург"

Бекободнинг "Металлург" клуби Тошкентда "Бунёдкор" клуби меҳмони бўлади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод)
23 май. Тошкент. “Жар” стадиони.  19:00
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Ф. Ҳасанов (Наманган), Р. Ғопуров (Наманган), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

“Бунёдкор“ ҳамда “Металлург“ шу кунга қадар ўзаро 14 маротаба куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 12та ўйинда ғалаба қозонишган. Иккита ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Бунёдкор” фойдасига 35-14. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 36 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 6 очколик бўлган.

“Бунёдкор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Металлург”нинг  “қалдирғочлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 2:1 ни ташкил этади.

2013 йил ҳар иккала ўйинда ҳам "қалдирғочлар" ғалаба қозонишган. Дастлаб пойтахтда бўлиб ўтган баҳсда Олег Зотеев, Жасур Ҳасанов ва Олександр Пишур гол уришган - 3:0. Бекободда Лутфулла Тўраев дублга эришган, Олександр Пишур тўп киритган. Мезбонлардан Шахзодбек Нурматов ҳамда Руслан Вагапов ўзини кўрсатишган - 2:3.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
21.06.2013  «Бунёдкор» – «Металлург»  3:0
26.04.2012  «Бунёдкор» – «Металлург»  3:1
20.03.2011  «Бунёдкор» – «Металлург»  3:1
26.10.2010  «Бунёдкор» – «Металлург»  2:1
15.08.2009  «Бунёдкор» – «Металлург»  4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт :
“Металлург” сўнгги бор 2007 йили мавсумда “Бунёдкор” уйидан ғалаба билан қайтган эди. Бу уларнинг сафардаги дастлабки ва ҳозирга қадар ягона ғалабалари ҳисобланади. Шундан сўнг “Бунёдкор” уйида ўтган 6та ўйинда “қалдирғочлар” ғалаба қозонишган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика