RU

Последние новости

15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  0 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  9 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  3 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  65 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  4 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  9 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7

Превью. "Бунёдкор" - "Бухоро" Новости

Превью. "Бунёдкор" - "Бухоро"

Олий лиганинг 1-турида Александр Мочинов бошчилигидаги "Бухоро" клуби Тошкентда Сергей Лушан бошчилигидаги "Бунёдкор" клуби меҳмони бўлади.
«БУНЁДКОР» – «БУХОРО»
12 март 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ж.Жалимов
Назоратчи: А.Попов.

“Бунёдкор” ва “Бухоро” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 12 марта мағлуб этган. “Бухоро” “қалдирғочлар”га қарши ўйинда икки бор дуранг ўйнаган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 37та гол урган, “Бухоро” футболчилари атига 3 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 38 очкога эга бўлган, “Бухоро” ҳисобида 2 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Бухоро” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Ўтган мавсум Бухородаги учрашувда дуранг қайд этилган. Виталий Пламаделанинг голига бир дақиқа ўтгач Воҳид Шодиев жавоб берганди – 1:1. Тошкентдаги учрашувда “қалдирғочлар” рақиб дарвозасига жавобсиз 5 бор гол уришган – 5:0. Достонбек Ҳамдамов дублга эришган бўлса, Александр Пишур, Сато Минори ва Забиҳиллов Ўринбоев бир мартадан гол урган.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:
13.09.2014 «Бунёдкор» - «Бухоро» 5:0
05.05.2013 «Бунёдкор» - «Бухоро» 4:0
24.09.2012 «Бунёдкор» - «Бухоро» 1:0
20.06.2011 «Бунёдкор» - «Бухоро» 3:0
10.05.2009 «Бунёдкор» - «Бухоро» 4:0
28.09.2008 «Бунёдкор» - «Бухоро» 2:0
01.10.2007 «Бунёдкор» - «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз майдонидаги 7та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлган. Эътиборлиси “Бухоро” Тошкентда ушбу жамоа дарвозасига умуман гол ура олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика