RU

Последние новости

00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  0 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  3 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  19 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4

ПРЕВЬЮ. Бугун ҳисоб бўйича 183-Шимолий Лондон дербиси бўлади Новости

ПРЕВЬЮ. Бугун ҳисоб бўйича 183-Шимолий Лондон дербиси бўлади

Бугун Лондондаги "Эмирейтс" стадионида "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" клублари ўзаро тўқнаш келишади.

"Тоттенхэм" ушбу ҳафта ўртасида "Интер" билан ЕЧЛда тўқнаш келди ва Кристиан Эриксеннинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Энди "шпорлар"да плей-оффга чиқиш учун имконият бор.

Аммо бунинг АПЛга умуман алоқаси йўқ. "Тоттенхэм" 30 очко билан мусобақа жадвалида учинчи ўринда. Ўтган турда "Тоттенхэм" Маурицио Сарри бошчилигидаги "Челси"ни мағлуб этган биринчи жамоага айланди.

Унаи Эмери жамоанинг ишлари ҳам ажойиб кетмоқда. "Ворскла"ни мағлуб этган "канонирлар" барча мусобақалардаги мағлубиятсиз сериясини 18та ўйинга еткаиб олишди. Бу ҳозирда Европада амалдаги энг узун серия бўлиб турибди. АПЛда "канонирлар" бешинчи ўринда боришмоқда.

Бу икки жамоа ўзаро 182та ўйин ўтказган. 76 марта "Арсенал", 57 марта "Тоттенхэм" ғолиб бўлган. Сўнгги бор "Тоттенхэм" "Арсенал" майдонида 2010 йилда ғалаба қозонган. Мазкур баҳсни Майк Дин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.



"АРСЕНАЛ" - "ТОТТЕНХЭМ"

Англия премьер-лигаси. 14-тур.
2 декабрь. Лондон. "Эмирейтс" стадиони. 19:05 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам - Майк Дин (Хесволл).


Тахминий таркиблар:

"Арсенал":
Лено – Мустафи, Сократис, Холдинг – Бельерин, Торрейра, Джака, Колашинац – Ивоби, Озил – Обамеянг

"Тоттенхэм": Льорис – Орье, Альдервейрельд, Вертонген, Роуз – Дайер, Сиссоко – Сон Хен Мин, Алли, Эриксен – Кейн

Ўйнамайди: Мавропанос, Уэлбек, Монреаль – Янссен, Дембеле, Санчес, Ваньяма

Сўроқ остида: Косельни, Ляказетт – Триппьер, Ламела.

Арсенал

Пьер-Эмерик Обамеянг - 10', Пьер-Эмерик Обамеянг - 56', Александр Ляказетт - 74', Лукас Торрейра - 77'

Премьер-лига . Тур 14

02/12/2018, 19:05

2
:
4
Завершен

Тоттенхэм

Эрик Дайер - 30', Гарри Кейн - 34'

Стадион: Emirates Stadium, 59973 зрителей

Главный судья: Майк Дин

45'
90'
10'  Пьер-Эмерик Обамеянг
37'  Шкодран Мустафи
46'  Генрих Мхитарян (Аарон Рэмзи)
46'  Алекс Ивоби (Александр Ляказетт)
49'  Гранит Джака
56'  Пьер-Эмерик Обамеянг
56'  Аарон Рэмзи
71'  Шкодран Мустафи (Маттео Гендузи)
74'  Александр Ляказетт
74'  Аарон Рэмзи
77'  Лукас Торрейра
77'  Пьер-Эмерик Обамеянг
78'  Лукас Торрейра
9'  Ян Вертонген
30'  Эрик Дайер
30'  Кристиан Эриксен
32'  Эрик Дайер
34'  Гарри Кейн
65'  Деле Алли
79'  Сон Хын Мин (Лукас Моура)
79'  Деле Алли (Харри Уинкс)
82'  Бен Дэвис (Дэнни Роуз)
85'  Ян Вертонген
90'  Серж Орье



Қизиқарли фактлар

"Тоттенхэм" охирги бешта сафардаги ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.

"Арсенал" АПЛда охирги 11та ўйинда умуман ютқазмади.

"Арсенал" "Тоттенхэм"га кетма-кет 8та ўйниндан буён ютқазмаяпти.

"Тоттенхэм" АПЛда сафардаги охирги учта ўйинда бир тўп фарқи билан ғалаба қозонган.

Харри Кейн мазкур дербида гол уриш бўйича рекордчи Эммануэль Адебайордан битта кам гол урган.  

Почеттино "Арсенал"ни охирги бешта сафардаги ўйинда юта олмаган.  

Обамеянг АПЛда охирги 8та аниқ зарбасидан 8та гол урди.

Кейн АПЛда "Арсенал"га қарши 7та ўйинда 7та гол урган.

 


АПЛ. МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика