Превью. "Бавария" - "Порту"
21 апр 2015 21:21
Новости
• Гвардиола "Бавария" биринчи ўйиндаги 1:3 ҳисобидаги мағлубияти учун "Порту"дан "реванш" олишига ишонади.
• Хулен Лопетеги "аждарлар"нинг тақдири ўз қўлида эканлигидан мамнун
• "Бавария" 13:0 тўплар фарқи билан Чемпионлар лигасидаги тўрттала уй учрашувида ҳам ғалаба қозонган
• "Порту" бу мавсум Чемпионлар лигасида бирор марта ҳам мағлуб бўлгани йўқ
• Бу турнир ярим финали учун қурьа маросими жума куни Ньон шаҳрида бўлиб ўтади
Тахминий таркиблар
"Бавария": Нойер; Рафинья, Боатенг, Бадштубер, Бернат; Алонсо, Лам, Алькантара; Гетце, Мюллер; Левандовски.
Ўйнамайди: Алаба (жароҳат), Бенатия (жароҳат), Хави Мартинес (жароҳат), Роббен (жароҳат), Штарке (жароҳат)
Сўроқ остида: Рибери (жароҳат), Швайнштайгер (жароҳат)
"Порту": Фабиано; Рикарду, Майкон, Маркано, Мартинс Инди; Эррера, Каземиро, Оливер Торрес; Куарежма, Мартинес, Браими.
Ўйнамайди: Алекс Сандро (дисквалификация), Данило (дисквалификация), Тельо (жароҳат)
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола иштирокидаги матбуот анжумани:
Филипп Лам сафга қайтди, Бастиан Швайнштайгер эса бугун биринчи машғулотини ўтказди. Франк Рибери эртага майдонга тушиши қийин, аммо кўрамиз...
Эртанги ўйин - катта имтиҳон, аммо "Бавария" каби клубда мураббийлик қилсанг, ҳар кун сен учун имтиҳон. Сўнгги бир неча ҳафтада ўз ишим борасида кўп нарсани ўргандим.
Биз хатто бу муаммолар билан Германия Кубоги ярим финалига чиқдик, мамлакат чемпионлигига асосий даъвогармиз ва Чемпионлар лигасида курашни давом эттиряпмиз. Бу клуб ҳам худди "Реал" ва "Барселона" каби фақат учта совриндан сўнг мамнун бўлади.
"Бавария" мураббийи бўлсанг сен учун икки хил ўйин қоидаси бор: ғалаба учун - энг яхшисан, мағлубият учун - таниқдлар сени еб битиради. Бу касбимизнинг бир қисми.
Эртага кўпроқ таваккалга қўл урамиз. Мен оптимист ва реалистман. Биз ярим финал йўлланмасини қўлга киритишимизга 100% ишонаман.
"Порту" бош мураббий Хуан Лопетеги иштирокидаги матбуот анжумани:
Биринчи учрашувга нисбатан бир неча ўзгаришлар қиламиз. Биздан сюрприз кутиш қийин. Тўп биздалигида ҳужумга ўтишга уринамиз, тўп рақибда бўлганида уни қайтаришга ҳаракат қиламиз. Мен "Бавария" нима қилиши ҳақида бош қотирмайман. Биз фақат ўзимизнинг ўйин ҳақида ўйлаяпмиз.
Бизни жуда қийин имтиҳон кутиб турибди, аммо жамоа жуда оддий ечим топиши лозим. Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири "Бавария". Нима бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаш керак эмас. Ўз ўйинимизни кўрсатиб, хавфли ҳужумлар яратишга ҳаракат қиламиз.
Бу мавсумда Чемпионлар лигасида эришган муваффақиятимиздан мамнунмиз. Бор кучимизни ишга солиб, гол уришга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси ўйин қандай ўтишига боғлиқ.
Жамоаларнинг ўз чемпионатидаги сўнгги ўйинлари:
"Хоффенхайм" - "Бавария" 0:2 (Роде 38, Бек а/г 90+3)
"Порту" - "Академика" 1:0 (Эрнани 12)
Комментарии