RU

Последние новости

10:35МЮнинг қимматбаҳо футболчиси Туркияга ижарага кетиши мумкин  0 10:07Балотеллининг янги жамоаси маълум  0 09:36Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги баҳс учун тахминий таркиби  23 09:07Goal нашри "Олтин тўп"га асосий номзодлар рейтингини тузиб чиқди  5 08:39Каземиронинг МЮдаги келажаги маълум  10 08:08Расман. "Рома" яна бир трансферни эълон қилди  7 07:40Бугун Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичидаги илк учрашувини ўтказади  16 00:45Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон  7 00:31Эра ўз якунига етди... 2003 йилдан бери илк бор Роналду ва Месси "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилмади  20 00:11"Олтин тўп" учун 30 нафар номзод номи эълон қилинди. Улар орасида Роналду ва Месси йўқ  11 23:50Унаи Симон, Лунин, Эми Мартинес ва бошқалар — France Football йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодларни эълон қилди  2 23:29France Football йил клуби номинацияси учун номзод жамоаларни эълон қилди  4 23:06Хаби Алонсо, де ла Фуэнте, Анчелотти — France Football талқини бўйича йил мураббийи ким бўлади?  7 22:48"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди  2 22:32Ямаль, Гюлер, Гарначо — France Football йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  5

Превью. "Барселона" мўжизага қодирми? Новости

Превью. "Барселона" мўжизага қодирми?

Европа чемпионлар лигасининг ничорак финал доирасидаги яна иккита тўқнашувнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.


Ўтган сафар Парижда шармандали мағлубиятни қабул қилиб олган "Барселона" "Камп Ноу"да ПСЖ билан ҳисоб-китоб қилиб олишга шайланган. Лиссабонда эса "Бенфика" "Боруссия Д" устидан ўзи учун керакли, яъни 1:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирганди. Томас Тухель шогирдлари бугун "Сигнал Идуна Парк"да тафовутни йўққа чиқаришга, чорак финал чиптасини қўлга киритишга бор кучларини сарф этишади.

"Барселона" - ПСЖ тўқнашувида кўп масала биринчи ўйиндаёқ ҳал этилгандек. Лекин "Барселона" футболчилари, мураббийлар штаби ҳамда мухлислари ҳали чорак финал йўлланмасидан умидларини узишмаган. Улар ҳам "Арсенал" ишқибозлари сингари мўъжиза руй беришига ишониб "Камп Ноу"даги баҳсни кутишмоқда. "Барселона" ўз уйидаги ўйинларда йирик ҳисобда ғалаба қозониши одатий ҳолат ҳисобланади. Бу уларнинг қўлларидан келадиган иш. Лекин бу ҳисобдаги ғалабалар асосан Ла Лига доирасидаги учрашувларда ҳамда ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидаги нисбатан кучсизроқ жамоаларга қарши баҳсларда кузатилади. Ҳозирги "Барселона" Ла Лигада "Сельта" ёки "Алавес" сингари жамоаларни ўзи истаган ҳисобда тор-мор келтириши мумкин. Лекин Унаи Эмери қўл остидаги ПСЖни "Камп Ноу"да уятли ҳолатга тушириб қўйиши бирмунча қийин вазифа. Мавсум якунига етганидан кейин жамоадан кетишини маълум қилган Луис Энрике албатта бу баҳсда барча имкониятларни ишга солишга уриниб кўради.


"Барселона"га камида тўртта гол ва ўз дарвозаси даҳлсизлиги керак бўлади. Каталонияликлар нафақат камида тўртта гол уришлари муҳим, балки ўз дарвозалари қулфини бузмасликка ҳам ниҳоятда катта эътибор қаратишлари зарур. Акс ҳолда барча қилинган ёки урилган голлар ҳавога учиб кетиши аниқ. ПСЖ биргина гол уриб, ўйиндаги мавжуд кичик интригани ҳам йўққа чиқариши осон. Истаймизми-йўқми, "Барселона" ҳакам ҳуштаги янграши билан ҳужумга ўтишга мажбур бўлади. Бу эса ПСЖга ҳужумда анча кенглик тақдим этиши табиий. Парижликлар сафида эса барча чизиқларда юқори савиядаги ва юксак маҳоратли футболчилари, ижрочилар етарли. Қисқа қилиб айтиладиган бўлса, "Барселона" бажарилиши ниҳоятда қийин бўлган вазифани уддалашга уриниб кўради. ПСЖ эса чорак финал чиптасини қўлга киритиш учун "Камп Ноу" майдонида 90 дақиқа муносиб тўп суриши керак бўлади.

"Барселона"га шунчаки ғалаба эмас, балки ўта йирик ҳисобдаги ғалаба зарур. ПСЖни эса мағлубият, дуранг ёки ғалаба ҳам қаноатлантиради.

"Барселона" "Камп Ноу"да мўжиза қайд этиши учун ПСЖ ниҳоятда бўш ва ўзининг энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказиши лозим.

Бу жуфтликда кўп нарса маълум. Фақат расмий тасдиқ бўлиши учун яна 90 дақиқа кутишга тўғри келади. Айнан шу вақт оралиғида "Барселона" фантастик "камбэк"ни содир этишга имконияти бор. Уддалай олса, "Камп Ноу"да 8-март  байрами яна байрамга уланиб кетади.

Дортмундда эса "Боруссия Д" Португалиядаги ўйин шунчаки тасодиф бўлганини исботлашга ҳаракат қилади. Лиссабондаги учрашувда катта ташаббус ва устунликка эга бўлган Тухель жамоаси якунда биргина гол эвазига мағлубиятга учраганди. "Арилар" эса юзага келган бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана олишмаганди. Камида белгиланган пенальтидан ҳам самара чиқара олишмаганди. "Бенфика" майдонидаги аламли учрашув туфайли ҳам "Боруссия"нинг кўзи қонга тўлган. Жамоанинг кайфияти юқори. Ўтган ҳафтада чемпионат доирасида "Байер" тор-мор келтирилди. "Сигнал Идуна Парк"да йиғиладиган мухлислар энди жабрдийда ролида "Бенфика"ни кўришни жуда исташмоқда ва бунга ишонишмоқда ҳам.



Европа чемпионлар лигаси

Нимчорак финал. Жавоб ўйинлари.
"Барселона" - ПСЖ
"Камп Ноу" стадиони.
Бош ҳакам
: Дениз Айтекин (Германия).
Биринчи учрашув: (0:4)

"Боруссия Д" - "Бенфика"
"Сигнал Идуна Парк" стадиони.
Бош ҳакам
: Мартин Аткинсон (Англия).
Биринчи учрашув: (0:1)

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика