RU

Последние новости

01:50"Наполи" футболчисини "Ноттингем"га ижарага берди  1 01:25Артета: "МЮ қарши ҳужумларда "қотил"  0 00:50"Арсенал" "Атлетико"га бир неча таклиф жўнатди  1 00:31Нани "Актобе"да қанча маош олади?  2 00:10"Ливерпуль" футболчиси "Тоттенхэм"га ўтишга яқин  1 23:49"Барселона" Ферминнинг агентлари билан музокаралар ўтказди  1 23:30Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Сербия жамоасига мағлуб бўлди  1 23:17"Арсенал" футболчисини "Марсель"га ижарага берди  1 23:14"Ғазалкент" ва "Каттақўрғон" жамоалари назорат ўйини ўтказди  2 22:59U-23 Осиё Кубоги. Вьетнам Жанубий Кореяни мағлуб этиб, бронза медалларига эга чиқди  0 22:43"Металлург" қайтди! Бу қандай эълон қилинди?  0 22:29"Актобе" Халкни ҳам жамоага олиб келиши учун қанча маош тўлаши керак эди?  3 21:59Эрон. "Истиқлол" дуранг ўйнади, Ашурматов тўлиқ ўйин ўтказди  0 21:29Назорат ўйини. ОКМК Дубайда Жанубий Корея чемпионини мағлуб этди  5 20:58Арне Слот Жеррарднинг танқиди ҳақида гапирди  3

Превью. "Андижон" - "Металлург" Новости

Превью. "Андижон" - "Металлург"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" ўйини бўлиб ўтади.

«Андижон» (Андижон) – «Металлург» (Бекобод)
16 октябрь 2015. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Андижон” ва “Металлург”олий лигада жами 31 бора тўқнаш келган. Кичик устунлик “Металлург” томонида. 13та ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган. 10та ўйинда “бургутлар” ғолиб бўлишган. Яна 8та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Металлург” томонида 56:49. “Металлург” ўзаро ўйнларда 47, “Андижон” эса 38 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

“Металлург”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси –5:1. Андижонликларнинг бу кўрсаткичи эса 4:1 бўлиб турибди.

10-турда Бекободда ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишган. Мурод Тошматов ва Шаҳзодбек Нурматов дублга эришишганди. Саиджон Абдужабборов бир марта меҳмонлар дарвозасига тўп киритганди. “Бургутлар” сафида Лочин Солиев пенальтидан бир марта жавоб берганди – 5:1.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
17.10.2014 «Андижон» - «Металлург» 2:2
21.11.2012 «Андижон» - «Металлург» 3:3
16.04.2011 «Андижон» - «Металлург» 0:1
17.04.2010 «Андижон» - «Металлург» 2:1
16.10.2009 «Андижон» - «Металлург» 2:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида 9 марта муваффақият қозонган. Водийда 5 бор дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақиб майдонидан фақат бир бор ғалаба билан қайтган (2011 йил). Охирги уч учрашувда “бургутлар” ўз майдонида “Металлург”ни мағлуб эта олмаяпти.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика