RU

Последние новости

22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  0 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  14 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  45 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   9 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11

Превью. "Андижон" - "Динамо" Новости

Превью. "Андижон" - "Динамо"

Самарқанднинг "Динамо" клуби Андижонда "Андижон" меҳмони бўлади.

«Андижон» (Андижон) – «Динамо» (Самарқанд)
5 ноябрь 2015. Андижон. "Соғлом авлод" стадиони. 14:00
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

 “Андижон” ва “Динамо” олий лигада 39 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. Етти ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Андижон”ни 18 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 61та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 50та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 49 очко ишлаб олишган бўлса, “арслонлар” 61 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг олий лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Дастлабки даврада “Динамо” ўз мухлислари қаршисида зафар қучган. Азиз Ибрагимов ва Отабек Зокировнинг урган голларига “бургутлар” сафида Темур Васильев жавоб берганди – 2:1.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2014 «Андижон» - «Динамо» 2:3
14.04.2012 «Андижон» - «Динамо» 0:3
25.08.2011 «Андижон» - «Динамо» 2:0
14.08.2010 «Андижон» - «Динамо» 1:0
03.10.2009 «Андижон» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлган. Иккита учрашувда дуранг қайд этилган. “Динамо” сафарда 4 бор Андижондан уч очко билан қайтган. Қизиғи водийда ўтган охирги икки ўйинда “арслонлар” сафарда бўлишига қарамай ғалабага эришишган.  

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика