RU

Последние новости

12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  6 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2

Превью. А Серия: Римда марказий баҳс бўлади Новости

Превью. А Серия: Римда марказий баҳс бўлади

Италия чемпионатининг 27-тури бугун ажойиб баҳс орқали старт олади.


Лучано Спалетти бошчилигидаги Римнинг "Рома" жамоасини оғир имтиҳон кутмоқда. Уларга бугун ўз уйларида "Наполи" жамоаси қаршилик қилади. Турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган ушбу икки "қўшнилар" ўртасидаги беллашув қайсидир маънода ким чемпионлик учун "Ювентус"га охиригача қаршилик қилишига ойдинлик киритиб бериши мумкин. "Рома" айни пайтда 5 очколик фарқ билан "Наполи"дан тепада. Агарда мазкур баҳсда римликларнинг қўллари баланд келадиган бўлса, унда "Наполи" чемпионлик учун курашдан чиқиб кетади ва кумуш медалини қўлга киритиш ҳам бирмунча қийинлашади. Аксинча бўладиган бўлса, унда "Рома" ва "Наполи"нинг ўзаро рақобати янада ошади.
Бу ўйин Лучано Спалетти ва Маурицио Саррининг ҳам алоҳида ҳисоб-китоб қилиб олишларига имконият яратади. Бу икки мураббийнинг тўқнашувини кузатиш янада мароқ бағишлайди. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида "Рома" меҳмонда бўлишига қарамасдан ишончли (3:1) ғалабага эришганди. Ўша учрашув аламини олиш илинжисида ҳам бугун "Наполи" икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади.

А Серияда ҳозирда яққол аутсайдер бўлиб турган "Пескара" ушбу турда "Сампдория"га сафар қилади. Элитада қолиш учун курашаётган "Пескара" учун ҳар бир ўйиндаги очколар олтинга тенг. "Сампдория" эса турнир жадвалининг қоқ марказида жойлашган ва шу ҳудудда қолишни кўзламоқда. Бунинг учун жамоа ҳеч бўлмаганда ўз уйидаги учрашувларда керакли натижаларни қайд этиши лозим бўлади. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида томонлар муроса кўчасини танлашганди. Бу сафар энди ўйин нима билан якун топади? Бу саволга "Стадио Луижи Феррарис" стадионида бўладиган баҳсдан кейин жавоб оламиз.

Монтелла қўл остидаги "Милан" бу турда "Кьево" билан беллашади. Тўрт учрашувдан буён мағлубият нималагини билмай келаётган "Милан"дан мухлислар бу сафар "Кьево" устидан қозониладиган ғалабани интиқлик билан кутишмоқда. Европа чемпионлар лигаси учун бериладиган йўлланма учун охиригача курашишни кўзлаётган жамоа учун буёғига ҳар бир ўйиннинг қиймати жуда юқори бўлади. "Кьево" эса жорий мавсумда А Сериянинг ҳақиқий ўртамиёна жамоаси бўлиб турибди. Бу жамоа исталган рақибга муаммо туғдириши ва ўзидан кучсиз жамоаларга очко улашиши мумкин. Энг қизиғи, бу жамоаларнинг охирги 13та ўйинидан буён "Кьево" "Милан" қаршилигини енга олгани йўқ.


Италия А Серияси, 27-тур.

"Рома" - "Наполи" (19:00)
"Стадио Олимпико" стадиони.
Бош ҳакам
: Лука Банти.



"Сампдория" - "Пескара" (22:00)
"Стадио Луижи Феррарис" стадиони.
Бош ҳакам
: Фабрицио Паскуа.



"Милан" - "Кьево" (00:45)
"Сан Сиро" стадиони.
Бош ҳакам: Фабио Мареска.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика