RU

Последние новости

10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  2 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6

Премьер-лиганинг Шон-шараф зали ҳақида Новости

Премьер-лиганинг Шон-шараф зали ҳақида

Ҳар куни Премьер-лиганинг Шон-шараф зали ҳақида қайноқ янгиликлардан бохабармиз, ушбу маскан инглиз футболи афсоналари билан тўлдирилади.

Ўйлайманки, кўпчилик мухлислар зал иштирокчиларини танлаш қандай бўлганлиги ва улар учун мезон мавжудми ёки йўқми деб ҳайрон бўлишса керак..

Келинг, ҳамма нарса ҳақида бир тартибда гаплашайлик.

Бир йил олдин ихтиро қилинган, яқинда эълон қилинган

Премьер-лиганинг Шон-шараф зали 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, у Англия Премер-лигасида ўйнаган таниқли футболчиларга бағишланган. Залга фаолиятини 2020 йил 1 августга қадар якунлаган футболчиларгина киритилади.

Маълум бўлишича, ташкилотчилар бу лойиҳани бир йил аввал ўйлаб топишган ва эълон қилишган – 2020 йил февраль ойининг охирида Sky Sports  бу ҳақда Twitterда эълон қилган. Шунингдек, маълумотларга кўра, ўша йил 19 март куни Шон-шараф залининг дастлабки икки аъзоси эълон қилиниши керак эди. Аммо кутилган воқеа бир йилдан кўпроқ вақтга кечиктирилди.

Танлов учун асосий мезонлар

Премьер-лига раҳбарияти футболчининг танланганлар рўйхатига кириши мумкин бўлган мезонларни илгари сурди. Асосий қоида шундан иборатки, 1992 йил Премьер-лига қайта ташкил этилгандан кейин майдонда туп тепган футболчилар Шон-шараф залига қабул қилинади.

Шон-шараф залига танловнинг асосий мезонлари:

– карьерасини 2020 йил 1 августгача якунлаган бўлиши;

– Премьер-лигада камида 250 та ўйин ўтказган бўлиши;

– бир клуб учун Премер-лигада камида 200 та ўйин ўтказган бўлиши;

– “Олтин бутса” ёки “Олтин қўлқоп” совринини қўлга киритган бўлиши;

– мавсумнинг энг яхши ўйинчисига айланган бўлиши;

– ўн йиллик ёки бошқа юбилей рамзий жамоаларига кирган бўлиши;

– камида уч бор Англия чемпионлигини қўлга киритган бўлиши;

– 100 та гол урган ёки 100 та қуруқ ўйин ўтказган (дарвозабонларга тегишли) бўлиши керак.

Дастлаб Анри ўрнига Гиггз киритилиши керак эди

Ширер ва Анри дарҳол эълон қилинди, аммо The Mirror журналисти Жон Кросснинг сўзларига кўра, Райан Гиггз Анри ўрнига Шон-шараф залига киритилиши керак эди. Икки аёлга жинсий тажоввуз қилгани ҳақидаги хабар туфайли Гиггз ўрнини Тьерри Анри эгаллади.

Ширер ва Анри дарҳол эълон қилинди, зальнинг яна олти аъзоси 23 номзод орасидан мухлислар томонидан аниқланди.

Айни пайтда Шон-шараф залининг барча аъзолари:

Алан Ширер (441  учрашув, 260 гол, 64  голли пас, 1 титул, 3 олтин бутса)

Тьерри Анри (258 ўйин, 175 гол, 74 голли пас, 2 титул, 4 бутсалар)

Эрик Кантона (156 ўйин, 70 гол, 56 голли пас, 4 титул)

Рой Кин (366 ўйин, 39 гол, 33 голли пас, 7 титул)

Фрэнк Лэмпард (609 ўйин, 177 гол, 102 голли пас, 3 титул)

Деннис Бергкамп (315 ўйин, 87 гол, 94 голли пас, 3 титул)

Стивен Жеррард (504 та ўйин, 120 гол, 92 та голли пас)

Дэвид Бекхэм (265 ўйин, 62 гол, 80 голли пас, 6 титул)

Англия Премьер-лигасининг Шон-шараф залига янги футболчиларни киритиш келгуси йил амалга оширилади.

Оқилбек Абдубарноев таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика