RU

Последние новости

11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  5 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  9 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  33

Премьер-Лига Моуриньони жазолаши мумкин Новости

Премьер-Лига Моуриньони жазолаши мумкин

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Премьер-Лига доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) журналистлар билан суҳбатлашмагани учун FA томонидан жазога тортилиши мумкин.
FA бундан олдин Моуриньога 25 минг фунт жарима солганди. Бунга унинг 28 декабрь кунги "Саутгемптон"га қарши ўйиндан кейин ҳакамлар ва матбуот орқали “аристократлар”га қарши "кампания" ташкил этилган деб айтгани сабаб бўлганди.

FA Англия лига кубоги доирасидаги "Ливерпул"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун "кўклар" ҳужумчиси Диего Костани 3та ўйинга дисквалификация қилгач Моуриньо "Сити"га қарши ўйиндан олдинги ва кейинги матбуот анжуманларига кирмади.
Жозе "Стэмфорд Бриж"даги ўйиндан сўнг матбуот билан умуман мулоқот қилгани йўқ. Ҳар бир мураббий ўйиндан сўнг интервью бериши шарт, бунинг учун ТВда маълум вақт ажратиб қўйилган. Моуриньо энди Премьер-Лига олдида жавоб бериши керак, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Жозе биринчи марта бундай қилаётгани йўқ. "Ньюкасл"га қарши ўйинда "Челси" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди. Ўша баҳсдан сўнг Моуриньо матбуот анжуманига ўз ёрдамчиси Стив Холландни юборганди. Аммо “Сити” билан учрашувдан кейин Холланд ҳам, футболчилар ҳам журналистлар олдига чиқишмади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика