RU

Последние новости

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  20 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  96 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Предраг Вуйович: “Тиббий марказдан рухсат беришмаганидан сўнг Сербияга қайтишга мажбур бўлдим” Новости

Предраг Вуйович: “Тиббий марказдан рухсат беришмаганидан сўнг Сербияга қайтишга мажбур бўлдим”

Мавсум бошида “Андижон” га келиб қўшилган Предраг Вуйович иккинчи даврада жамоасига ёрдам бера олмаяпти.

Бунга сабаб футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олмаганидир. Сербиялик футболчи билан куни-кеча алоқага чиқдик ва ўзаро салом-аликдан сўнг ундан бу борада яна сўрадик.

- Сербияда тиббий кўрикдан ўтдим. Барчаси жойида. Аммо тиббий марказдан рухсат беришмади. Рухсат беришмас экан, Ўзбекистонда нима ҳам қиламан. Тиббий марказдагилар Сербияда кўрикдан яхши ўтсанг сенга рухсат берамиз дейишганди. Аммо барибир йўқ дейишди. Менга рухсат беришмаётгани ачинарли, аммо нима ҳам қила оламан. Бош мураббий Эдгар Гессни ҳам клубдан кетди деб эшитдим, менга шундай дейишди.

- “Андижон” билан ноябрь ойининг сўнгги кунигача амалда шартномам мавжуд. Айни дамда уйда оила даврасидаман. Албатта ўзим якка тартибда спорт формамни йўқотмаслик мақсадида шуғулланиб турибман. Айни дамда менга бир қатор таклифлар бўлмоқда. Ливан клубларидан бири қизиқиш билдирмоқда. Кўрамиз воқеалар ривожи қандай тус оларкин – дейди Предраг Вуйович.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика