RU

Последние новости

17:21Эшитдик-да! Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди, у Суперлиганинг бошқа бир грандига ўтади  0 16:56Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда  3 16:33Фабрицио Романо: Калафьорининг "Арсенал"га трансфери яқин кунларда ҳал бўлади  0 16:05"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда?  6 15:39"Раҳмоналиевни "Рубин"га Леонид Слуцкий таклиф қилган". Умаралининг агенти унинг "Рубин"га ўтиши ва адаптацияси ҳақида  0 15:33"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 10 ёшли Амир Мельзиддинов  2 15:22Ўзбекистон "Mirabror Usmanov Cup-2024"да Тожикистонни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:56Беллингемнинг "Ливерпул"даги дўсти кейинги йил "Реал"га ўтади  3 14:22"Фиорентина" ярим ҳимоячи Андреа Колпанини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 13:58"Бавария" уч нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  1 13:37Ла Лига энг кўп маош олувчи футболчилар ТОП-10 — рўйхатда "Атлетико"дан битта футболчи бор  0 12:53"Бавария" ва "Ювентус" Англия термаси марказий ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи   0 12:32Миллатлар Лигаси доирасидаги баҳсда Бельгия Исроилни Венгрияда қабул қилади  3 11:56"Интер" "Зенит" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:27Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикасига қарши кураш олиб боради  2

Пойга қайтмоқда: Милан дербиси, қонҳўр "бўрилар" "Женоа"га қарши ва А Серия бошқа ўйинлари превьюси Новости

Пойга қайтмоқда: Милан дербиси, қонҳўр "бўрилар" "Женоа"га қарши ва А Серия бошқа ўйинлари превьюси

Бугун Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Рома" - "Женоа"

Жозе Моуриньонинг таркиб билан муаммоси йўқ. Аввалроқ жароҳат олган ўйинчиларнинг деярли барчаси сафга қайтган. Бу вазиятда фақатгина Пеллегринининг иштироки борасида саволлар туғилиши мумкин холос. Ҳужумда Дзаньоло, Мхитарян ва Абрахам ҳаракатланади. Аммо "Женоа"нинг таркиб билан боғлиқ муаммолари бор. Камбьяссо дисквалификация туфайли, Каллон, Бехрами, Ровелла ва Кришито эса жароҳати туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Бор умид Амири ва Дестродан.

Биринчи давра учрашувларида "Рома" ҳеч бир қийинчиликсиз меҳмонда "Женоа"ни 2:0 ҳисобда мағлуб этганди. Бу сафар ҳам "жалоросси" фаворит ҳисобланмоқда. Меҳмонлар 2-рақам остида ўйнайди ва "бўрилар"ни тўхтатиб туришга ҳаракат қилади. Бироқ охирги пайтлар "Рома" анча яхшиланганини ҳисобга олсак, рақиби қарши ҳужум қилиши қийинроқ бўлса керак.

Рома

Серия А . Тур 24

05/02/2022, 18:00

0
:
0
Завершен

Дженоа

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 29863 зрителей

Главный судья: Rosario Abisso

45'
90'
35'  Джанлука Манчини
57'  Энсли Мэйтленд-Найлз (Феликс Афена-Гьян)
57'  Сержио Оливейра (Стефан Эль-Шаарави)
71'  Рик Карсдорп (Жордан Верету)
90'  Николо Дзаньоло
90'  Николо Дзаньоло
90'  Тэмми Абрахам
90'  Николо Дзаньоло
25'  Зиньо Ванхойсден
45'  Маттиа Бани (Лео Эстигор)
56'  Кельвин Йебоа (Надим Амири)
56'  Маттиа Дестро (Роберто Пикколи)
69'  Лео Эстигор
71'  Маноло Портанова (Никола Максимович)
71'  Калеб Экубан (Филиппо Мелегони)
79'  Йохан Васкес


"Интер" - "Милан"

Ҳали соғайиб улгурмаган Госенс ва Корреани ҳисобга олмаганда, А Серия етакчисининг барча ишлари жойида. Лаутаро майдонга тушиши сўроқ остида, сабаби у ҳам Санчес каби терма ихтиёридан кечроқ қайтди. Шу сабабли, Индзаги қай бири ўйинга яхшироқ тайёр бўлса, ўшанисини танлаши керак бўлади. Назарий жиҳатдан, янги ўйинчи Кайседо захирадан майдонга тушиши ҳам мумкин. Пиолининг эса таркиб билан боғлиқ қатор муаммолари бор. Катта эҳтимол билан Ребич ва Златан учрашувни ўтказиб юборади. Томори ҳамда терма ихтиёридан кичик жароҳат билан қайтган Кессиэ ҳам майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Ҳужумда Леао-Жиру жуфтлигини кўришимиз мумкин.

Биринчи давра учрашувида жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, дуранг (1:1) ўйнашганди. Бу галги Делла Мадоннина дербисида "Интер" фаворит ҳисобланмоқда. Сабаби "нерадзурри"нинг рақиби каби таркиб билан боғлиқ муаммолари йўқ.

Интер М

Иван Перишич - 38'

Серия А . Тур 24

05/02/2022, 21:00

2
:
1
Завершен

Милан

Оливье Жиру - 75', Оливье Жиру - 78'

Стадион: Giuseppe Meazza, 37918 зрителей

Главный судья: Marco Guida

45'
90'
38'  Иван Перишич
38'  Хакан Чалханоглу
60'  Хакан Чалханоглу
69'  Лаутаро Мартинес (Алексис Санчес)
69'  Иван Перишич (Федерико Димарко)
73'  Хакан Чалханоглу (Артуро Видаль)
82'  Алессандро Бастони (Маттео Дармиан)
82'  Марсело Брозович (Матиас Весино)
84'  Милан Шкриньяр
21'  Алессио Романьоли
46'  Алексис Салемакерс (Жуниор Мессиас)
58'  Франк Кессье (Браим Диас)
72'  Браим Диас
75'  Оливье Жиру
76'  Исмаэль Беннасер
78'  Оливье Жиру
78'  Давиде Калабрия
80'  Исмаэль Беннасер (Раде Крунич)
90'  Раде Крунич
90'  Тео Эрнандес


"Фиорентина" - "Лацио"

Влахович кетганидан кейин Итальяно ҳужумнинг олдинги чизиғида кимни туширишни яхшилаб ўйлаб кўриши зарур. Катта эҳтимол билан бу Пентек бўлади. У жамоага ҳар ҳолда Кабралдан олдинроқ келган. Гонсалес терма жамоадан қайтгач, оптимал спорт формасида эмас, Одриосолага ўтган ўйиндаги қизил карточка тўсқинлик қилади. Шунинг учун, олдинги чизиқда Соттилни, ҳимояда эса Венуттини кўрсак ажаб эмас. Ачербининг жароҳати Саррига қўшимча бош оғриқ бўлди. Ҳимоя марказини Луис Фелипе ва Патрик эгаллашади. Педро спорт формасини тиклаб бормоқда, лекин ҳозирча Иммобилега олдинда Цаканья ва Фелипе Андерсон ёрдам беради.

Охирги ўзаро учрашувда "Лацио" 1:0 ҳисобида зафар қучган, аммо ҳозир букмекерлар кўпроқ "фиалкалар"га ишонч билдирмоқда. Бундай тахминни ҳам тушунса бўлади. Римликлар сафарда қийналишмоқда, "Фиорентина" эса сўнгги вақтларда чиндан анча дадил ўйин кўрсатмоқда. Фикримизча, бу учрашувда томошабинлар бир нечта урилган голлар гувоҳи бўлишади. Мауриццио Сарри қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилади, "Фиорентина"га қарши эса бу аксарият вазиятларда яхши иш беради. Шундай экан, бизни қизиқарли баҳс кутиб турибди.

Фиорентина

Серия А . Тур 24

05/02/2022, 23:50

3
:
0
Завершен

Лацио

Сергей Милинкович-Савич - 52', Чиро Иммобиле - 70', Кристиано Бираги - 81'

Стадион: Artemio Franchi, Firenze, 17181 зрителей

Главный судья: Даниэле Орсато

45'
90'
50'  Джакомо Бонавентура
55'  Лукас Торрейра
59'  Хосе Кальехон (Николас Гонсалес)
59'  Альфред Дункан (Гаэтано Кастровилли)
76'  Джакомо Бонавентура (Жонатан Иконе)
76'  Артур Кабрал (Кшиштоф Пентек)
85'  Лукас Торрейра
88'  Риккардо Соттиль (Софьян Амрабат)
30'  Лукас Лейва
45'  Педро Родригес
52'  Сергей Милинкович-Савич
52'  Маттиа Дзакканьи
59'  Лукас Лейва (Данило Катальди)
59'  Педро Родригес (Фелипе Андерсон)
66'  Луис Фелипе
67'  Мануэль Лаццари
69'  Мануэль Лаццари (Эльсеид Хюсай)
70'  Чиро Иммобиле
70'  Патрик Габаррон
76'  Луис Альберто (Тома Башич)
81'  Кристиано Бираги
83'  Патрик Габаррон
85'  Томас Стракоша


"Аталанта" - "Кальяри"

Иличични руҳий муаммолар қийнамоқда, Сапата ва Миранчук эса жароҳат сабаб "бергамасклар"га ёрдам бера олмайди. Асосий таркибда Муриэль, Малиновский ва Пашалични кўрсак керак. Захирадан жамоанинг янги аъзоси Богани кутиш ўринли. Вальтер Маццарида таркиб билан жиддий муаммолар мавжуд. Ушбу учрашувга ким тайёр бўлиши ҳам ҳозирча номаълум. Ҳужумнинг асосий вакилларидан бири Жоао Педро четлатиш сабаб шерикларига ёрдам бера олмаслиги аниқ. Шунингдек, Бальде Кейта ҳам Африка Миллатлар Кубогида. Бор умид Леонардо Паволеттидан бўлади чоғи.

Биринчи давра учрашувида "Аталанта" Сардинияда катта қийинчилик билан ғалаба қозонганди 2:1. Бу сафар ҳам бергамоликлар яққол фаворит сифатида эътироф этилмоқда. "Кальяри" ҳозирги ҳолатида жиддий қаршилик кўрсата олиши мушкул вазифа. "Аталанта" эса кетма-кет икки бор голсиз дурангдан кейин бу сафар мухлисларини голлар шоуси билан хушнуд қилишга уриниб кўради. 

Аталанта

Хосе Паломино - 64'

Серия А . Тур 24

06/02/2022, 15:30

2
:
1
Завершен

Кальяри

Гастон Перейро - 50', Гастон Перейро - 68'

Стадион: Gewiss Stadium, 7868 зрителей

Главный судья: Alessandro Prontera

45'
90'
46'  Джузеппе Пеццелла (Йоаким Меле)
53'  Хуан Муссо
54'  Марио Пашалич (Франческо Росси)
58'  Маттео Пессина (Жереми Бога)
58'  Луис Муриэль (Дуван Сапата)
61'  Давиде Дзаппакоста
64'  Хосе Паломино
72'  Дуван Сапата (Валентин Михайла)
24'  Далберт Энрике
35'  Альберто Грасси
50'  Гастон Перейро
50'  Далберт Энрике
63'  Алессандро Дейола
68'  Гастон Перейро
68'  Рауль Белланова
78'  Далберт Энрике (Даниэле Базелли)
87'  Адам Оберт (Андреа Карбони)
87'  Рауль Белланова (Лука Чеппителли)
90'  Алессандро Дейола (Христос Курфалидис)
90'  Алессио Краньо
90'  Эдоардо Гольданига


"Ювентус" - "Верона"

"Кекса синьора" ўтган учрашувдаги билан солиштирса анча ўзгарди. Туринликларнинг йўқотишлари шунчалик кўпки, бир неча кун олдин жамоага келиб қўшилган ҳар икки футболчи катта эҳтимол билан ўйинни асосий таркибда бошлайди. Закария марказда Рабьо ва Артур билан ҳаракат қилса, Влахович ҳужумнинг олдинги чизиғида Мората билан тандем ҳосил қилади. "Бьянконери" бу баҳсда 4-4-2 тактик схемасидан фойдаланса керак, Куадрадо эса ўнг қанот ярим ҳимоячиси ролида ҳаракат қилади. "Верона"да йўқотишлар бир мунча камроқ. Бироқ Жованни Симеоненинг йўқлиги жиддий йўқотиш ҳисобланади. Шунингдек, Фработта ва Давидович ҳам беллашувни ўтказиб юборади.

Қизиғи, аввалги тўқнашув "Верона"нинг ғалабаси билан якун топган 2:1. Ҳозир эса барча муаммоларига қарамай, "Юве"нинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Нима бўлганда ҳам "Верона" ҳимояланишни яхши билади ва мезбонлар учун осон бўлмаслиги аниқ.

Ювентус

Душан Влахович - 13', Денис Закария - 61'

Серия А . Тур 24

06/02/2022, 23:45

0
:
2
Завершен

Верона

Стадион: Allianz Stadium, 17016 зрителей

Главный судья: Luca Massimi

45'
90'
13'  Душан Влахович
13'  Пауло Дибала
58'  Альваро Мората
61'  Денис Закария
61'  Альваро Мората
75'  Джорджо Кьеллини (Даниэле Ругани)
75'  Пауло Дибала (Хуан Куадрадо)
83'  Денис Закария (Уэстон Маккенни)
83'  Альваро Мората (Мойзе Кин)
17'  Фабио Депаоли
46'  Мигел Велозу (Даниэль Бесса)
71'  Антонин Барак (Никола Калинич)
71'  Федерико Чеккерини (Панайотис Рецос)
84'  Иван Илич (Матеуш Пражелик)
84'  Николо Казале (Бошко Шутало)


Сергей Румянцев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика