RU

Последние новости

21:03"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди  2 20:46ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  2 20:29Ҳамдаллаҳ Саудиянинг бошқа клубига ўтиш арафасида турибди  0 20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  3 19:26"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг  4 19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  2 19:08Кроос Кукурельянинг қўли ҳақида: "Ҳакам пенальти қўйишни хоҳламади"  13 18:45⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади  17 18:23Эшитдик-да! Асадбек Собиржонов "Металлург" билан шартнома тузди. Бугун футболчи Бекобод клуби сафида майдонга тушди  1 18:06Рабьо эркин агентга айланди  1 17:56Льорис аргентиналикларнинг бақириқлари ҳақида: "Бу Франция халқига жиддий ҳужум"  9 17:02"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди  4 16:53"Ал Насср" бразилия терма жамоаси вакили билан битим имзолади  1 16:15Ибрагимовичнинг ўғли "Милан" билан шартнома имзолади  2 15:41"Рома" янги мавсум учун либосини тақдим этди  3

Пойга бошланди: А Серия 1-тури якунлари ҳақида Новости

Пойга бошланди: А Серия 1-тури якунлари ҳақида

Италия чемпионатида 1-тур учрашувлари ортда қолди.

Тур давомида бир қатор муросасиз беллашувлар ва қизиқарли натижаларга гувоҳ бўлдик. Ҳозир сиз билан турнинг энг эсда қоларли вазиятлари ҳақида суҳбатлашамиз.

 

"Наполи" "Фрозиноне"ни таслим этди

Фросиноне

Абду Харруи - 7'

Серия А . Тур 1

19/08/2023, 21:30

3
:
1
Завершен

Наполи

Маттео Политано - 24', Виктор Осимхен - 42', Виктор Осимхен - 79'

Стадион: Stadio Benito Stirpe, 15822 зрителей

Главный судья: Matteo Marcenaro

45'
90'
7'  Абду Харруи
12'  Энтони Ойоно
45'  Лука Маццителли
67'  Марвин Куни (Дженнаро Боррелли)
67'  Джузеппе Касо (Георгий Квернадзе)
75'  Лука Маццителли (Марко Брешанини)
75'  Хайме Баез (Луиджи Канотто)
83'  Франческо Джелли
86'  Абду Харруи (Энцо Барренечеа)
13'  Станислав Лоботка
24'  Маттео Политано
27'  Йенс-Лис Каюсте
35'  Джакомо Распадори
39'  Матиас Оливера
42'  Виктор Осимхен
42'  Джованни Ди Лоренцо
46'  Йенс-Лис Каюсте (Андре-Франк Замбо-Ангисса)
76'  Матиас Оливера (Мариу Руй)
76'  Маттео Политано (Элиф Элмас)
79'  Виктор Осимхен
79'  Джованни Ди Лоренцо
81'  Виктор Осимхен (Джованни Симеоне)
87'  Руди Гарсия
90'  Станислав Лоботка (Лео Эстигор)

Амалдаги чемпион учун беллашув жуда оғир бошланди. 7-дақиқада Оливейра жарима майдончасида Чунини йиқитди ва Арру пенальтидан унумли фойдаланди. "Наполи" дарҳол темпни оширди, лекин ишлар голли вазиятларгача етиб бормасди. Бўлим ўрталарига яқин, аниқроғи 24-дақиқада Политано ҳимоячининг сусткашлигидан кейин тўпни ўзига ўнглаб, мувозанатни тикловчи зарбани амалга оширди. Неаполликлар босими давом этарди. 35-дақиқада Осимхеннинг узатмасидан кейин Распадори тўпни ерга туширмай дарвозага йўллади, бироқ Осимхендаги ўйиндан ташқари ҳолат туфайли гол бекор қилинди. "Фрозиноне" устунликни тўлиқ рақибга топшириб қўйди, "Наполи"нинг агрессияси эса яна бир голга сабаб бўлди. Ди Лоренцонинг фаоллиги ва узатмасидан кейин Осимхен янги мавсумдаги илк голини уришга муваффақ бўлди. 

Иккинчи бўлим бошида эса "Фрозиноне" фаолроқ ҳаракат қилди. Айниқса Баэснинг жаримадан йўллаган зарбаси "Наполи"ни ҳавотирга сола олди. Бунга Осимхен дарҳол жавоб бериши мумкин бўлди. Бироқ Распадорининг узатмасидан кейин нигериялик мўлжалда адашди. А Серия энг яхши тўпурари яна гол уриш илинжида ҳаракат қиларди. 79-дақиқада Ди Лоренцо биргина ҳаракат билан рақиб ҳимоясини доғда қолдирди Осимхен эса тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказиб қўйса бўлди эди. "Наполи" мухлисларини бироз қўрқитган бўлсада, якунда ишончли ғалабани тантана қилди.


"Ювентус" "Удинезе"ни аяб ўтирмади

Удинезе

Серия А . Тур 1

20/08/2023, 23:45

3
:
0
Завершен

Ювентус

Федерико Кьеза - 2', Душан Влахович - 20', Адриен Рабьо - 45'

Стадион: Dacia Arena - Stadio Friuli, 24991 зрителей

Главный судья: Antonio Rapuano

45'
90'
31'  Кристиан Кабаселе
46'  Ойер Саррага (Лазар Самарджич)
46'  Хассан Камара (Джордан Земура)
57'  Фести Эбоселе (Жоао Феррейра)
66'  Флориан Товен (Айзек Саксесс)
75'  Бето (Лоренцо Лукка)
2'  Федерико Кьеза
2'  Душан Влахович
20'  Душан Влахович
28'  Алекс Сандро
35'  Данило
45'  Адриен Рабьо
45'  Андреа Камбиасо
46'  Фабио Миретти (Николо Фаджоли)
46'  Тимоти Веа (Уэстон Маккенни)
70'  Андреа Камбиасо (Сэмюэл Илинг-Джуниор)
77'  Федерико Кьеза (Аркадиуш Милик)
85'  Душан Влахович (Кенан Йылдыз)
90'  Мануэль Локателли

"Кекса синьора" ўйинни фаол тарзда бошлади. Влахович 2-дақиқадаёқ тўпни рақибдан олиб қўйиб, Кьезага оширди, Федерико эса узоқ ўйлаб ўтирмай, жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. "Ювентус" ҳужум қилишда давом этди ва навбатдаги шу каби ҳужумда тўп жарима майдончаси ичида Кабазелнинг қўлига тегди. Зарбани Душан Влахович ишончли тарзда амалга оширди ва орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Бундан кейин ўйин анча тинчланди ва фақатгина бўлим охирида Товен узоқдан хавфли зарба йўллаганида жонланди. Шенсни жамоасини қутқара олди. Қизиғи, деярли кейинги ҳужумдаёқ "Ювентус" гол урди. Туринликлар сафида дебют учрашувини ўтказаётган Камбьясонинг ажойиб узатмасидан кейин Рабьо боши билан тўпни тўрга йўллади.

Танаффусдан кейин "Удинезе" ташаббусни ўз томонига оғдиришга уриниб кўрди. Товен ва Самарджич зарбалар йўллашди. Умуман олганда, "зебралар" кўпроқ ҳужум қиларди. Бироздан кейин Камаранинг ҳаводан узатган тўпига Ловрич боши билан зарба берди ва Шенсни яна катта саҳнага чиқди. "Ювентус" эса одатга айланиб қолган услуби, ишончли натижа қилиб олгач, ўзини ортиқча қийнамади ҳам. Бироқ Шенсни тер тўкишига тўғри келди. Ўйин охирига яцин Самаржич боши билан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. Натижада, "кекса синьора" 3-0 ҳисобида зафар қучди, лекин футболчилар 3 очко учун киперга алоҳида раҳмат айтиб қўйиши зарур.


"Торино" ва "Кальяри" муроса кўчасини танлашди

Торино

Серия А . Тур 1

21/08/2023, 21:30

0
:
0
Завершен

Кальяри

Стадион: Stadio Olimpico Grande Torino, 20296 зрителей

Главный судья: Francesco Cosso

45'
90'
36'  Алессандро Буонджорно
46'  Янн Карамо (Неманья Радоньич)
68'  Никола Влашич (Пьетро Пеллегри)
68'  Самуэле Риччи (Кароль Линетти)
75'  Рикардо Родригес (Давид Зима)
87'  Антонио Санабрия (Симоне Верди)
46'  Эдоардо Гольданига (Алессандро Ди Пардо)
61'  Гаэтано Ористанио (Якуб Янкто)
61'  Зиту Лувумбу (Элдор Шомуродов)
71'  Наитан Нандес (Леонардо Паволетти)
87'  Адам Оберт (Алессандро Дейола)
90'  Леонардо Паволетти

Мезбонлар ўйинни фаолроқ бошлашди. Санабриянинг зарбасидан кейин Радунович жамоасини голдан қутқарди. Бироздан сўнг энди "Кальяри"да вазият юзага келди. Паулога бироз омад етишмади. Нандеснинг зарбасидан кейин эса Милинкович-Савич "тўққизликка" кириб кетаётган тўпни қайтаришга эришди. "Торино" маълум вақтгача фақатгина стандартлардан кейин вазиятларга эга бўларди. Бурчак зарбасидан кеийн Схорсда имконият бўлди, аммо унга аниқлик етишмади. Умуман олганда танаффусгача ўта хавфли вазиятлар у қадар кўп бўлмади.

Танаффусдан кейин "Торино" фаоллашди, лекин "Кальяри"да ҳам вазиятлар йўқ эмасди. Нандеснинг узатмасидан кейин Янкто зарба берди. Навбатдаги вазиятда бу икки футболчи роль алмашди, Янкто тўпни уругвайликка етказди, аммо у дарвозага йўллаган тўп ташқи томондан тўрга тегди. Шомуродов 64-дақиқада ўйинга қўшилди ва прессингда фаол эди, лекин унда голли вазиятлар юзага келмади. Охирги дақиқаларда Буонджорнонинг узоқ масофадан берган зарбасидан кейин Радунович яна ўйинга қўшилишига тўғри келди. Умумий қилиб олганда дуранг ўйин учун адолатли натижа бўлди.


"Милан" сафарда "Болонья"ни мағлубиятга учратди

Болонья

Серия А . Тур 1

21/08/2023, 23:45

2
:
0
Завершен

Милан

Оливье Жиру - 11', Кристиан Пулишич - 21'

Стадион: Stadio Renato Dell'Ara, 30203 зрителей

Главный судья: Luca Pairetto

45'
90'
30'  Мишель Эбишер
46'  Никола Моро (Риккардо Орсолини)
72'  Николас Домингес (Усама Эль Аззузи)
77'  Джошуа Зиркзе
87'  Джошуа Зиркзе (Сидней ван Хойдонк)
87'  Льюис Фергюсон (Каcпер Урбански)
87'  Хараламбос Ликояннис (Томмазо Корацца)
11'  Оливье Жиру
11'  Тиджани Рейндерс
21'  Кристиан Пулишич
21'  Оливье Жиру
51'  Тео Эрнандес
73'  Оливье Жиру (Ноа Окафор)
73'  Давиде Калабрия (Пьер Калулу)
73'  Рубен Лофтус-Чик (Томмазо Побега)
74'  Кристиан Пулишич (Самуэль Чуквуэзе)
76'  Раде Крунич
88'  Малик Тьяу (Симон Кьер)

40-сониядаёқ "Болонья" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди, агар Льянникополус йўллаган тўпи тўсинга эмас, дарвозага бориб тушганидами... "Милан" эса бунга гол билан жавоб берди. Крунич тўпни жарима майдончасига ташлади, Рейндерс уни Жируга йўллади ва Оливье усталик билан дарвозанинг бўш бурчагини нишонга олди. Гол ўтказиб юборган "Болонья" кўп ҳужум уюштирарди, лекин "Милан" керакли вақтда жавоб бера олди. Журунинг узатмасидан сўнг Пулишич узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси билан Скорупскини текшириб кўрди. Танаффусгача "Болонья" яна хавфли ҳужумлар уюштирди, лекин самара чиқара олмади.

Иккинчи бўлимда "Болонья" яна ҳужумкор футбол намойиш этишга уринарди. Зикереке фаол эди, аммо Меньян ишончли ҳаракат қиларди. Бўлим ўрталарига келиб Фергюсонда вазият юзага келди ва "Милан" ҳимояси бу сафар ҳам панд бермади. Меҳмонлар иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб-чиқиб ҳаракат қилди ва ҳужумга ўтавермасди. Шу ўринда, Леао у қадар яхши спорт формасида эмаслиги ва омадсиз ўйин ўтказганини таъкидлаш лозим. Натижада, "Милан" мавсумни ғалабадан бошлади.

Шунингдек, "Лечче" "Лацио"ни, "Аталанта" эса "Сассуоло"ни енгди, "Рома" ва "Салернитана" муроса кўчасини танлади. 


Сергей Румянцев 

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика