RU

Поттер йирик ғалабадан сўнг: "Ўйиннинг бошида асабийлашдик" Новости

Поттер йирик ғалабадан сўнг: "Ўйиннинг бошида асабийлашдик"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Милан"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.

"Жамоамиз учун ажойиб оқшом. Биз яхши ўйнашимиз керак эди. Футболчилар ишга фантастик муносабатда бўлишди. Жуда муҳим ғалаба. 

Ўйиннинг дастлабки беш дақиқасида бироз асабийлашдик деб ўйлайман. Бу яхши ўйнашга керагидан ортиқ ҳаракат қилиб юборишдан бўлди. 

Аммо кейин футболчиларнинг "иштаҳасини" кўрдик. Ўйинни назорат қилдик ва рақиб дарвозаси олдида вазиятлар яратдик. Биринчи гол муҳим роль ўйнади. 

Гол ўтказиб юбормай, учта гол урдик. Футболчилар индивидуал томонлама яхши ўйнашди", - деди Поттер.  

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика