RU

Последние новости

Поттер Лукаку билан келажаги борасида гаплашиб олади Новости

Поттер Лукаку билан келажаги борасида гаплашиб олади

Ҳужумчи Ромелу Лукаку "Челси"нинг янги бош мураббийи Грэм Поттер қўл остида имкониятга эга бўлиши мумкин.

Ўтган мавсумда АПЛга қайтган Ромелунинг трансфери омадсиз дея эътироф қилинди, у АПЛнинг 26 ўйинида 8 гол урди. Ушбу йил ёзда эса у "Интер"га ижара асосида қайтди. Маҳаллий матбуотнинг хабарига кўра, бельгиялик форвард Миланда доимий қолмоқчи.

Поттер эса Лукаку билан клубнинг лойиҳалари ва бундаги унинг ўрни ҳақида гаплашиб олмоқчи. Бу суҳбат эса "Интер"нинг хоҳишига боғлиқ. Агарда Италия клуби ёзда футболчини тўлиқлигича сотиб олишни истамаса, томонлар суҳбатга чорланади.

Лукакунинг "Челси" билан шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Унинг ўзи Лондон клубига қайтишни истамаяпти. Ўз навбатида "Интер" ҳам мавсум якунига қадар форварднинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уни сотиб олиш вариантини кўриб чиқади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика