RU

Последние новости

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  1 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  5 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  7 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  7 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  48 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  21 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  3 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Поттер Лукаку билан келажаги борасида гаплашиб олади Новости

Поттер Лукаку билан келажаги борасида гаплашиб олади

Ҳужумчи Ромелу Лукаку "Челси"нинг янги бош мураббийи Грэм Поттер қўл остида имкониятга эга бўлиши мумкин.

Ўтган мавсумда АПЛга қайтган Ромелунинг трансфери омадсиз дея эътироф қилинди, у АПЛнинг 26 ўйинида 8 гол урди. Ушбу йил ёзда эса у "Интер"га ижара асосида қайтди. Маҳаллий матбуотнинг хабарига кўра, бельгиялик форвард Миланда доимий қолмоқчи.

Поттер эса Лукаку билан клубнинг лойиҳалари ва бундаги унинг ўрни ҳақида гаплашиб олмоқчи. Бу суҳбат эса "Интер"нинг хоҳишига боғлиқ. Агарда Италия клуби ёзда футболчини тўлиқлигича сотиб олишни истамаса, томонлар суҳбатга чорланади.

Лукакунинг "Челси" билан шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Унинг ўзи Лондон клубига қайтишни истамаяпти. Ўз навбатида "Интер" ҳам мавсум якунига қадар форварднинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уни сотиб олиш вариантини кўриб чиқади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика