RU

Последние новости

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  1 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  7 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма. Марокашнинг голли комбинацияси – топ Новости

Португалияликларни 48 сония ичида ларзага келтирган 15 узатма. Марокашнинг голли комбинацияси – топ

Навбатдаги сенсация!

Агар Марокаш – Португалия ўйинининг биринчи таймидаги статистикага қарасак, нотўғри хулоса чиқаришимиз мумкин. Тўпга эгалик қилиш нисбати – 35га 65, 29% ҳаракат Марокаш томонида, 51% марказда, 20% португаллар тарафида. Португалия биринчи рақам бўлиб ўйнади, Марокаш эса ўрта блокни ёпди ва қарши ҳужумларга ўтди.

Ғалаба голи – ҳеч қандай қарши ҳужум эмас, бу португалияликлар бутун тайм давомида интилган жуда узоқ комбинациядир.

Бу голни Криштиану Роналду услубида учган Эн Несири (2,53 метр!) урди ва бу ерда балки дарвозабоннинг ҳам хатоси бўлгандир.



Аммо, ҳаммасидан ҳам бу вазиятнинг қандай ривожлангани қизиқ. Бу сабр, чидамлилик ва хотиржамликнинг наъмунасидир. 

Биз эса ҳужумни бошидан кузатамиз ва завқланамиз. 

Бошланғич нуқта – Феликснинг офсайди. Хакими эркин зарба билан чап қанотдан шеригига узатма берди – Аттийят-аллу эса 48 сониядан сўнг ассистни ижро этди.



Аттийят-алла олдинга ҳаракат қилади ва икки португалияликка дуч келади ва тўпни ортга узатма ижро этишдан бошқа варианти бўлмаган Буфалга қолдиради.



Амрабат пастроқ тушади ва ўзини таклиф этади. Пасни қабул қилиб олади ва дарвозабон орқали бошқа қанотга узатади.



Биз Марокашнинг қанотда 3га 2 ҳолда устунлигини кўрамиз, аммо португалияликлар қайта жойлашишади ва марказий чап ҳимоячи Эл Ямик тўпни дарвозабонга қайтаради. Амрабат шу пайтда "қўриқчи" вазифасидан кетади ва яна ўзини таклиф қилади.



У жарима чизиғига тушади ва ярим ҳимоячи Унаида эркин канални кўради.



Унаи Зиеш атрофида ёйни юзага келтиради ва унга тўпни оширади.



Хаким навбатдаги узатмани ижро этади (ҳужумдаги учинчиси – "Ман Сити" даражаси!) – у ерда Буфалнинг португалияликлар қанот ҳимоячиси билан тўқнашувида имкониятни кўради. Аммо, Буфаль марказга ўтади.



Марокашликлар энг яхши имкониятни топишда сабр қилишади. Буфаль ўртага ўтади ва ортида Аттийят-алла қанотда бир ўзи қолиб кетганини сезади. Ва португалларни максимум марказга жалб қилади.



Унаи билан девор услубида ўйнайди.



Кейинчалик ўйинни идеал узатма бериш учун кўп вақт ва ҳудудга эга бўлган Аттийят-алланинг қанотига ўтказади. Шу билан бирга португалияликларнинг қанот ҳимоячиси ёлғиз қолиб кетди – марокашликлар икки ҳаракат билан қанотда 2га 1 ҳолатни юзага келтиришди.

Шу вақтда 188 сантиметр бўйга эга форвард Эн Несири қанот ҳимоячиси Рафаэль Геррейру (170см) билан бир ўзи қолиб кетди. Ўша пайтда Рубен Диаш қўлини кўтарган ҳолда ортида эмас, олдида хавф борлигини кўради.



Бир неча сониялардан сўнг юқори узатма, Эн Несирининг сакраши... 2,53 метрга!



Ва 11 нафар хафа португалияликлар.



Тўп билан 48 сония, 15та пас, 9 нафар ҳаракатдаги ўйинчилар, қанотдан қанотга уч узатма. Ушбу кеча нафақат Марокаш ҳимояни ташкил этишдаги қаттиқ жамоа, балки ундан ҳам кўпроқ нарса эканлигини кўрсатди.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика