Португалия терма жамоаси Конфедерациялар Кубогида иштирок этади
11 июл 2016 03:45
Новости
Португалия терма жамоаси Конфедерациялар Кубогида иштирок этади
Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Португалияликлар Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубогининг еттинчи иштирокчисига айланди. Турнирда Европа вакилларидан ташқари, Россия (турнир мезбони), Германия (ЖЧ-2014 ғолиби), Австралия (Осиё чемпиони - 2015), Янги Зеландия (Океания чемпиони - 2016), Мексика (КОНКАКАФ чемпиони) ва Чили (Америка Кубоги ғолиби - 2015) иштирок этади.
Африка қитъасининг вакили 12 февраль куни (2017) Африка миллатлар кубоги финал баҳсидан сўнг маълум бўлади.
Конфедерациялар Кубоги 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлигача Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Сочи ва Москва шаҳарларида бўлиб ўтади.
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии