RU

Португалия матбуот хизмати Рубен Диашга журналистларнинг саволига инглиз тилида жавоб беришни тақиқлади Новости

Португалия матбуот хизмати Рубен Диашга журналистларнинг саволига инглиз тилида жавоб беришни тақиқлади

Португалия терма жамоаси матбуот хизмати ўйинчиларга журналистлар билан инглиз тилида мулоқот қилишга рухсат бермаяпти.

Душанба куни ўтказилган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Фернанду Сантуш ва ҳимоячи Рубен Диаш иштирок этишди.

Диаш инглиз тилида саволлар берган журналистларга бир неча бор инглиз тилида жавоб беришга уринди, бироқ ҳар сафар матбуот хизмати вакили уни тўхтатиб, фақат португал тилида гапиришни талаб қилди. Бу ҳолат учинчи марта содир бўлганда, футболчи қўлларини кўтариб кулиб юборди.

Бошқа терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари саволларга инглиз тилида жавоб беришади.

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Португалия терма жамоаси Швейцария терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашув 6 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика