Португалия чемпионатида футболчига оқ карточка кўрсатилди
18 окт 2023 18:13
Новости
Португалия чемпионатида футболчига оқ карточка кўрсатилди
Португалия бешинчи лигасидан ўрин олган "Униао" – "Алкоковенсе" учрашувида ҳакам футболчига оқ карточка берди.
Ўйин давомида "Алкоковенсе" ҳимоячиси тўсатдан жароҳат олиб, майдонда ётиб қолди. Тўпни эгаллаб олган "Униао"нинг кабо-вердилик чан қанот вингери Роберто Карлос эса ҳужумни давом эттирмасдан, коптокни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Шундан сўнг ҳакам Роберто Карлос қаршисига бориб, унга оқ карточка кўрсатди, томошабинлар эса футболчини олқишлади.
Португалия Футбол Федерацияси ҳакамлар учун оқ карточкани жорий қилган ягона мамлакат ҳисобланади. Карточка ҳакам томонидан спортга хос эътирофга сазовор хатти-ҳаракатлар учун кўрсатилади.
Комментарии