RU

Последние новости

09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  0 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  0 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  1 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  8 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  1 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  3

Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас" Новости

Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Пол Паркер клуб янги дарвозабон олишни тезлаштириши кераклигини айтди.

Кеча манкунианликлар 4-дивизион вакили "Гримсби Таун"га мағлуб бўлиб, Англия лига кубогини тарк этди. Ушбу баҳсда ўтказиб юборилган иккала голда ҳам Андре Онана қўпол хатога йўл қўйди.

"Майдондаги исталган футболчининг ҳафталик маоши "Гримсби"нинг барча футболчилариникидан кўп. Ушбу жамоадаги барча футболчиларнинг ҳафталик маоши 200 минг фунт чиқади деб ўйламайман. "Юнайтед"да эса ҳафтасига бундан кўп маош оладиган футболчилар бор. Бу ёмон ҳолатдан далолат.

Бу хаосга айланиб кетиши мумкин. Кўчага чиқар эканман, одамлар менга қараб: "Дарвозабонингизга нима бўлди?" дейишади. Гап шундаки, у дарвозабон эмас. Гап тамом! "Манчестер Юнайтед"га янги дарвозабон кераклиги кундек равшан. У жуда яхши пас берадими, оёқда зўр ўйнайдими, бунинг умуман фарқи йўқ. У дарвозасига келаётган зарбаларни қайтариши керак", - деди Паркер.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика