Погба "Манчестер Юнайтед"дан кетмайди
19 авг 2019 14:37
Новости
Погба "Манчестер Юнайтед"дан кетмайди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг келажаги борасида баёнот берди.
У франциялик футболчининг жамоада қолишини маълум қилди.
- Сиз журналистлар доим Погбанинг келажаги ҳақида савол берасизлар. Мен бу саволга шу пайтгача жавоб бермаётган эдим. Унинг 80 фоиз жавобларида жамоадаги ўйинидан лаззатланишини айтади.
Мен Погба борасида умуман хавотир олаётганим йўқ. У жамоадан кетмайди, - дейди Сульшер.
26 ёшли Поль Погба якунланган мавсум МЮ таркибида 47та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 11та ассистга эришган. Унинг инглиз клуби билан тузган шартномаси 2021 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии