"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба 40 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эмас.
Англия клуби ўзининг собиқ футболчисини қайтариш учун Турин клубига айнан шунча пул бермоқчи эди. Бироқ франциялик футболчи фақат "Реал"га ўтишни истаяпти. Агар Мадриддан таклиф бўлмаса Погба "Ювентус"да ўйнашда давом этмоқчи.
Комментарии