Почеттинонинг келажаги “Реал”га қарши ўйинларга боғлиқ
14 фев 2022 08:05
Новости
Почеттинонинг келажаги “Реал”га қарши ўйинларга боғлиқ
Аввалроқ, Маурисио Почеттино мавсумда қандай натижа кўрсатишидан қатъи назар жамоада қолиши айтилганди.
Бироқ, 49 ёшли мутахассиснинг клуб спорт директори Леонардо билан ўртасидаги муносабат яхши эмас. Аргентиналик ўтган ёз таркибда тозалаш ишларини амалга оширмоқчи бўлган, аммо унинг талаби қондирилмаган. Почеттино январда “Тоттенхэм”дан Танги Ндомбелени жамоасида кўришни хоҳлаганди, лекин бу ҳам амалга ошмади ва ярим ҳимоячи “Лион”га йўл олди.
Шунингдек, раҳбарият ҳам мураббийдан норози бўлмоқда. Парижликлар чемпионатда унча катта бўлмаган устунлик билан етакчилик қилмоқда ва Франция Кубогини 1/8 финалдаёқ тарк этишга мажбур бўлишди.
Шу туфайли, Маурисионинг келажаги Чемпионлар Лигаси плей-оффидан ўрин олган “Реал”га қарши баҳслардан кейин маълум бўлади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии