Почеттино: "Мбаппеда ақлбовар қилмас салоҳият бор"
02 мар 2021 12:55
Новости
Почеттино: "Мбаппеда ақлбовар қилмас салоҳият бор"
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.
"Килианда ақлбовар қилмас салоҳият бор, шунчаки вақт керак. Мбаппе аллақачон дунёнинг энг яхши ўйинчилари бири ҳисобланади, аммо жараённи тезлаштириш имконсиз. Унда албатта ҳаммаси бўлади", - дейди Почеттино.
22 ёшли форвард жорий мавсум ПСЖ либосида барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 9та ассист қайд этди.
Мбаппенинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, Килиан "Монако" тарбияланувчиси ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии