RU

Почеттино: "Биринчи марта "Челси" мухлислари билан боғлиқликни ҳис қилдим" Новости

Почеттино: "Биринчи марта "Челси" мухлислари билан боғлиқликни ҳис қилдим"

"Манчестер Юнайтед"га қарши қайд этилган ажойиб ғалаба (4:3) мураббий ва мухлислар ўртасидаги совуқ муносабатни ижобий томонга ўзгартирди.

"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино МЮга қарши қайд этилган даҳшатли камбэкдан сўнг, илк марта мухлислар билан илиқ алоқани ҳис қилганини маълум қилди.

"Бугун мен бахтлиман. Нафақат уч очко, балки МЮдан яхшироқ ўйнаганимиз учун бахтиёрман. "Челси"га келганимдан бери биринчи марта мухлислар билан боғлиқликни ҳис қилдим.

Мен бошқа клубдан келганман. Мухлисларнинг ишончига сазовар бўлишим керак. Бу нормал нарса. Бу ерга келишдан олдин ўз обрўмни ўртага тикдим, чунки жамоа ёш эди. 

Бошида айтгандим, мухлисларга ёқиш учун клуб логотипини ўпмайман. Менинг мақсадим – ғалаба қозониш ва жамоа ўртасида яхши алоқаларни шакллантириш. Иккиюзламачилик қилиб, мухлисларни ёқтиришимни айтмайман. Чунки яхши алоқалар учун вақт талаб қилинишини аниқ.

Ҳиссиёт бу майдон четида доим аҳмоқона қилиқлар қилиш эмас. Мен бундай эмасман. Бизда Европадаги энг ёш жамоа бор, мен уларга ёрдам беришим керак. Мен масхарабоз эмас, бош мураббийман. Агар кимгадир масхарабоз керак бўлса, ўзи топиб олсин", -дейди Маурисио Почеттино.

Рейтинг: +2   

Комментарии

-1   
05 апр 22:04:40
fff
Senga ham qiyin Ten Hagga ham...
-1   
05 апр 21:23:12
Шунаками?
Chichqoq 1 orinda yuradgan kamandani 10 oringa optushib qoyganindan kegin yana qanaqa momila kutasan
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика