RU

Последние новости

17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  7 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  28 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  30 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9

Пляжчиларимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлашди Новости

Пляжчиларимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлашди

Ҳозиргина пляж, яъни соҳил футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги илк учрашувини якунлади.
БАА терма жамоасига қарши кечган ўйинда Аҳад Юсупов шогирдлари 6:5 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувда Жаъфар Ирисметов хет-трикка эришди.

Ўзбекистон - БАА 6:5
Голлар
: Жафар Ирисметов 3та, Тохир Абдураззоқов, Сарвар Холмуродов, Сарвар Шоаҳмедов

Эътиборга молик жиҳати шундаки, шу пайтгача терма жамоамиз ҳали бирор марта ҳам БААни мағлуб этмаган эди. Аслида Юсупов шогирдлари кеча гуруҳнинг дастлабки ўйинида Фаластин билан учрашишлари керак эди. Лекин Фаластин мусобақага келмагани учун гуруҳда 3 та жамоа плей-оффга бериладиган икки йўлланма учун баҳс олиб бориши ойдинлашганди.

Кеча ўтказилган гуруҳнинг илк ўйинида БАА Ироқдан 7:5 ҳисобида устун келганди. Демак, деярли плей-офф масаласи ҳал бўлди. Эртага Ироқ билан камида дуранг ўйнасак, гуруҳ ғолиби сифатида чорак финалга йўл олинади.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Осиё чемпионатида совринли ўринларни банд этган терма жамоалар шу йили Португалияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика