RU

Последние новости

00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  1 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  56 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  33 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 62-ўринда қайд этилди Новости

Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 62-ўринда қайд этилди

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси июль ойи натижаларига кўра жаҳон рейтингида 62-ўринда қайд этилди.
Пляж Футболи жамоалари рейтингини ҳисоб-китоб қилиб борадиган пляж футболи халқаро рейтинги дунё терма жамоаларининг сўнгги ой рейтингини эълон қилди. Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 62-ўринда бормоқда. Маълумот ўрнида май ойида пляж футболи халқаро рейтинги терма жамоаларнинг сўнгги 4 йилликдаги рейтинги эълон қилинган ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 71-ўринда қайд этилган эди.

Июль ойи рейтингига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳонда 62-ўринда, Осиё қитъаси жамоалари рейтингида эса 12-ўринда қайд этилган. Осиё жамоалари кучли учлигини Эрон (10), Япония (12) ва БАА (14) термалари банд этишган.

Маълумот учун, пляж футболи бўйича жаҳон рейтингини амалдаги жаҳон чемпиони - Россия терма жамоаси бошқариб турибди. Кучли учликни Бразилия ва Испания терма жамоалари тўлдирган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Аҳад Юсупов бош мураббийлик қилаётган пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларида иштирок этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика