RU

Последние новости

11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  0 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  1 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  10 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  4 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0

Пляж футболи: Ўзбекистон Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайнни мағлуб этди Новости

Пляж футболи: Ўзбекистон Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайнни мағлуб этди

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайн терма жамоасини 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

15 ноябрь куни Таиланднинг Пхукет шаҳрида пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларига старт берилди. Осиё Ўйинларининг пляж футболи мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси «С» гуруҳи 2-тур ўйинида Баҳрайн терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва голларга бой бўлган учрашувда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тохир Абдураззоқов учрашувда дублга эришган бўлса, яна бир голга Жамолиддин Шарипов муаллифлик қилди. Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир голи Баҳрайнлик футболчига автогол сифатида ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги 1-тур ўйинида 15 ноябрь куни Хитой терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалд «D» гуруҳи жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб боради. Маълумот ўрнида «D» гуруҳида Япония, БАА ва Малайзия терма жамоалари баҳс олиб боришмоқда.

Осиё Ўйинлари. Пляж футболи. Эркаклар. «C» гуруҳи. 2-тур.
Ўзбекистон - Баҳрайн 4:3
Голлар: Ал Досари (26 автогол), Тоҳир Адбураззоқов (32, 33), Жамолиддин Шарипов (36) - Ал Досари (3), Ал Абдулла (22), Ал Мугави (35)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика