RU

Последние новости

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  2 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов Қитъалараро Кубок ярим финал баҳсида ҳакамлик қилади Новости

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов Қитъалараро Кубок ярим финал баҳсида ҳакамлик қилади

БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган пляж футболи бўйича Қитъалараро Кубок мусобақаларида бугун ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, қитъанинг энг кучли терма жамоалари иштирокидаги мазкур мусобақада пляж футболи бўйича ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов ҳакамлик қилмоқда.

Ўзбекистонлик ҳакам бугун Португалия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ярим финал баҳсида бош ҳакам вазифасини бажаради. Иккинчи ярим финал баҳсида Эрон ва Россия терма жамоалари ўзаро кучи синашадилар. Мусобақанинг финал учрашуви эса 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Бахтиёр Намозов ушбу мусобақада бунгача гуруҳ босқичида Эрон - Португалия (бош ҳакам) ва Япония - Россия (захира ҳаками) учрашувларида ҳакамлик қилди.

Барча қитъанинг энг кучли терма жамоалари иштирокида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган мазкур турнирга бу йили БААнинг Дубай шаҳри мезбонлик қилмоқда. Бу йилги турнирда барча қитъаларнинг энг кучли терма жамоалари саналган жами 8та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради - Россия (жаҳон ва европа чемпиони), Португалия (европа вице-чемпиони), Бразилия (жаҳон вице-чемпиони, Конмебол чемпиони), АҚШ (Конкакаф чемпиони), Марокаш (Африка чемпиони), Эрон (Осиё Чемпиони), Япония (Осиё вице-чемпиони) ва БАА (мезбон).

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича ўзбекистонлик ягона ФИФА рефериси ҳисобланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика