RU

Последние новости

13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   2 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  16 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7

Пляж футболи бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатига қуръа ташланди Новости

Пляж футболи бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг штаб-квартирасида бугун, 10 январь куни пляж футболи бўйича Осиё чемпионати–2017 турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион – Уммон ҳамда Ливан ва Таиланд термалари билан биргаликда “B” гуруҳидан жой олди.

“А” гуруҳида Эрон, Баҳрайн, Хитой, Малайзия ва Афғонистон ўзаро баҳс олиб борса, “C” гуруҳида Япония, БАА, Ироқ ва Қатар термалари бир-бири билан куч синашади.

Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати 2017 йилнинг 4–11 март кунлари Малайзиянинг Тренгану шаҳрида бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиби ҳамда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши битта жамоа ярим финалга чиқади.

Мусобақа 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар пляж футболи бўйича Багам оролларида шу йилнинг 27 апрель – 7 май кунлари ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўл олади.

Маълумот учун, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 51 ўринни эгаллаб турибди. Осиё мамлакатлари ўртасида Ўзбекистон термаси 10 поғонада бормоқда.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика