"Плей-офф босқичида биз билан тўқнаш келган жамоа хурсанд бўлмаслиги аниқ" — Испания термаси футзалчиси Катела
20 сен 20:35
Новости
"Плей-офф босқичида биз билан тўқнаш келган жамоа хурсанд бўлмаслиги аниқ" — Испания термаси футзалчиси Катела
Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Испания – Янги Зеландия (7:1) учрашувидан сўнг Испания терма жамоаси футзалчиси Катела ўйин ҳақида фикрлари билан бўлишди.
"Менинг фикримча, бугун яхши ўйин ўтказдик, аммо кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, айниқса, иккинчи бўлимда. Муҳими, биз уч очкони қўлга киритдик ва ўз юришимизни давом эттирамиз.
Учинчи турда Қозоғистон – Янги Зеландия учрашувини томоша қиламиз. Ўша учрашувга ҳам кўп нарса боғлиқ. Биз эса фақатгина уч очко учун паркетга чиқамиз.
Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашимиз муҳим, аммо бу бизга боғлиқ бўлмаган жиҳат. Гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб қолишимиз ҳам мумкин, лекин плей-офф босқичида биз билан тўқнаш келган жамоа хурсанд бўлмаслиги аниқ", – деди Катела.
Комментарии