RU

Последние новости

21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  46 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  4 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  66 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  9 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1

Питер Хюистра: "Суюнов билан муаммо йўқ. Дердийок клубни тарк этди" Новости

Питер Хюистра: "Суюнов билан муаммо йўқ. Дердийок клубни тарк этди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.

Бугун ўйинни яхши бошладик, биринчи таймда уни тўлиқ назорат қилдик. "Сўғдиёна"да биринчи таймдаги узоқдан дарвоза тўсинини нишонга олганини ҳисобга олмасак бошқа вазият бўлмади, бизда эса иккита жуда яхши имконият бўлди. Иккинчи таймда ҳам жуда катта имконият бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Яққол голли вазиятларни кўп ярата олмадик. Ҳужумдан қониқмадим. Бугун ёш футболчилар кучли рақиб билан ўйинда ўзларини йўқотиб қўйишмади. "Сўғдиёна"ни ҳам муносиб баҳолаш керак, улар Суперлигада иккинчи ўриндаги жамоа, уларни мағлуб этиш анча қийин", - деди Питер Хюистра.

- Жамоанинг Черанга боғланиб қолгани сезилди...

- Ҳа, Черан жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири. Усиз ҳужумларимиз яхши чиқмади, кейинги ўйинга у қайтади. Ёш футболчилар ҳужумда ҳаракат қилишди, аммо кескин вазиятлар кам бўлгани рост.

- Элдорбек Суюнов ва Питер Хюистра ўртасида қандайдир муаммо борми?
- Суюнов билан ҳеч қандай муаммо йўқ, у мавсум бошида тиззасидан жароҳат олди ва уни даволади. Профессионал тарзда машғулотларда ишламоқда. Аммо дарвозабонларни алмаштириш анчагина қийин. Қувватов ҳозир жуда яхши ўйнамоқда ва терма жамоада айнан у дарвозани қўриқлади. Суюнов ҳозир захирада ўтирибди ва майдонга тушишга тайёр.

- Дердийок жамоадан кетдими?
- Ҳа, Эрен Дердийок шартномаси билан боғлиқ муаммо чиққани учун клубни тарк этди.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика