RU

Последние новости

00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  6 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

Питер Хюистра: "Шаржа"га қарши илк баҳсда хатоларга йўл қўйдик, буни тузатмоқчимиз" Новости

Питер Хюистра: "Шаржа"га қарши илк баҳсда хатоларга йўл қўйдик, буни тузатмоқчимиз"

"Пахтакор" - "Шаржа" ўйинидан аввалги матбуот анжуманида бош мураббий Питер Хюистрага ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов ҳамроҳлик қилди.

Хюистра: 

- Биринчи даврада етарлича очко жамғара олмадик. Шу сабабли эртага бизни жуда муҳим ўйин кутмоқда. Олдинги баҳсдаги хатоларни ўргандик, таҳлил қилдик. Жамоам ўйинни жуда ёмон ўтказди деб ўйламайман, аммо ҳимоявий ҳаракатларда кўнгилдагидек ўйнай олмадик. Ҳимоя фақат ҳимоячиларнинг ҳаракатидан иборат эмас, унда бутун жамоа иштирок этади. Жамоавий ҳаракат бўлиши керак. Қолаверса, тўпни назорат қилиш орқали кўпроқ имконият яратишимиз лозим. Бу борада уйғунликни юзага келтириш даркор. Чемпионлар Лигасида буни уддалашга уриниб кўрамиз. Биринчи беллашувда 70 фоиз ҳолатда тўпни назорат қилдик, аммо бу самара бермади. Энди вазиятларни кўпроқ содир этишга интиламиз.

"Шаржа" яхши савиядаги жамоа. Эртага Коронадо майдонга тушган тақдирда улар янада хавфли бўладими? Биз ўз ўйинимизни, юқори савиямизни кўрсата олсак, жуда яхши жамоамиз. Айнан шуни уддалашга ҳаракат қиламиз. Дастлабки икки учрашувда ғалабага ҳақли эдик, аммо омадимиз келмади. "Шаржа" билан биринчи баҳсда эса хатоларга йўл қўйдик. Буларни тузатишга уринамиз. Босим бор ҳолатда барча ишлар яхши бўлиши керак.


Эркинов: 

- Биз эртага жуда катта аҳамиятли ўйинда майдонга тушамиз. Бу рақибга қарши биринчи ўйиндаги хатоларни мураббийимиз тушунтириб ўтди. Керакли кўрсатмалар берилади ва фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика