RU

Последние новости

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  7 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Питер Хюистра: "Охирги 40 кунда 10та учрашувда майдонга тушдик" Новости

Питер Хюистра: "Охирги 40 кунда 10та учрашувда майдонга тушдик"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.






"Бугун ўйин биз учун анча қийин кечди. Биринчи бўлимда мезбонлар ҳимояда бизга ортиқча ҳудуд қолдиришмади. Иккинчи бўлимда эса ҳаракатларимиз бироз тезлашди ва бир неча вазиятлар яратдик. Бўш ҳудудларга чиқиб бориб, кескин ҳолатлар содир этдик. Гол урилганда омадлироқ бўлдик. Чемпионатда мавсум мобайнида шундай қийин ўйинлар учрайди. Ғалабадан ва уч очкони қўлга киритганимиздан жуда хурсандман. Энди бир неча футболчи миллий терма жамоа сафига йўл олади. Биз эса қолган ўйинчилар билан машғулотни давом эттирамиз. Терма жамоа ютуқларига футболчиларимиз муносиб ҳисса қўшишига умид қиламан. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман", - дейди Питер Хюистра.

- Сўнгги ўйинларда кичик ҳисобда ғалабаларга эришмоқда. Бунга сабаб нима?

- Ўтган ҳафтада "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда ютгандик. Сафардаги ўйинларда шундай бўлиб туради, бугунгидан анча яхши ўйнай оламиз. Яна бир сабаби охирги 40 кунда 10та учрашувда майдонга тушдик. Жуда тиғиз тақвимга эга бўлдик. Шу сабабли баъзида пасайишлар бўлиши табиий. Энди юзага келган танаффусда жисмонан ва ўйин тарафлама янада яхшироқ ҳолатга чиқиш устида ишлаймиз.

- "Пахтакор" жамоаси Драган Черанга боғланиб қолганми?

- Черан бугун энг яхши ўйинини ўтказмагандир, лекин у жамоамизнинг энг муҳим футболчиларидан бири. Бундай ўйинчи сафимизда эканидан бахтиёрман. У керакли жойда тўғри ўйнашни билади. Балки, Драган яқин орада ўзбек паспортига эга бўлса Ўзбекистон терма жамоасига катта фойда келтирар.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика